• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» тонги: Ортиқхўжаевнинг аудиосига халқаро муносабат, 2,5 млн сўмлик фикрида собит Иноятов, Ўзбекистондаги 43 йилдан бери электрсиз ишлаётган мактаб

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ҳақорат ва таҳдидлари ёзилган аудиоёзув атрофидаги муҳокамалар давом этмоқда. «Kun.uz» ҳоким билан «муросага боргани»ни, ҳокимнинг изоҳларини қониқарли деб қабул қилганини, жамоатчиликдан бу мавзуни ортиқ кўпиртирмасликни сўраган эди. Ўзбекчани тушунадиганлар-ку бу баёнот остидаги «бошқа сигналчалар»ни тушунди, лекин чет элликларга буни қандай тушунтирасан? Шунинг учун бир ёқдан Британия элчиси, бошқа томондан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили чиқиб, ўз хавотирларини билдирибди. Ҳа-я, айтмоқчи, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистон қонунчилигини изчил ўрганиб чиқиб, мамлакатнинг «фикр билдириш ва ахборот эркинлиги соҳасидаги қонунчилик базаси қайта кўриб чиқилиши керак» деган хулоса берибди.

    Барқарорликни Ўзбекистон Халқ демократик партияси етакчиси Улуғбек Иноятовдан ўрганинг. У беш кишидан иборат оилага 1 ойда 2,5 миллион сўм маблағ етиши ҳақидаги фикрида собит қолишини билдирибди. Фақат бир изоҳи бор — у 2,5 миллион сўм гапирганида, беш кишининг фақат озиқ-овқат харажатларини назарда тутган, бунда, масалан, коммунал тўловлар, дам олиш, кийиниш ва ҳоказо бошқа харажатлар назарда тутилмаган. Айтганча, партиялар, улар томонидан депутатликка кўрсатилган номзодларнинг бири биридан ажойиб баёнотлари, ҳайратомуз чиқишлари (ва ҳатто қилиқлари) энди яна ҳам кўпаяди — чунки 18 ноябрдан Ўзбекистонда сайловолди ташвиқотларига расман старт берилди.

    Ўзбекистонга 21—24 ноябрь кунлари совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Мамлакат бўйича ҳаво ҳарорати кечаси -5...0 даражагача, айрим жойларда -8 даража совуққача тушади, шимол (Қорақалпоғистон ва Хоразм)да эса кечаси -15...-10 даража совуқ бўлиши айтилмоқда (совуқ деганда негадир ис гази ҳақидаги хабарлар кўпайишидан хавотир бор, афсуски).

    Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди. «Маълум бўлишича, мактабда электр токи мавжуд эмаслиги билан ҳеч ким қизиқмаган ва мутасаддиларга хабар берилмаган», — дейилади туман ҳокимлиги хабарида. 43 йил-а, 43 йил ҳеч ким хабар бермабдими? 2017 йили, мактаб қайта қурилаётганида қаерга қарашган ўша мутасаддилар? Қойил қоласан-да буларнинг ажабтовурлигига — мактабни қайта қурган, лекин электр ўтказмаган. Суратларга қараб эса ичинг ачишади — болалар курткалар, қалпоқда ўтирибди, совқотмаслик учун.Т

    Лекин, шунча муаммоларга қарамай, Ўзбекистон барибир жозибали. Мана, масалан, Ҳиндистонда бўлиб ўтган India’s Best Awards — 2019 туризм тадбирининг «Маданий-тарихий мерос бўйича энг яхши туристик йўналиш» номинациясида ғолиб бўлибди. Британиядаги Titan Travel тур-оператори эса Ўзбекистонни 2020 йилда саёҳат қилиш учун энг жозибали ва экзотик йўналишлардан бири сифатида кўрсатибди.

    Байроқ мавзуси давом этади: Ўзбекистон давлат байроғидаги яширин маъноларни бир дақиқалик видеороликдан билиб олинг. Айтмоқчи, дунёда байроғимиз етиб бормаган жойнинг ўзи йўқ. Ҳатто Антарктидада ҳам ҳилпираган (энди, шу, бир Ой ва Марсга ҳам чиқиб келса («Яратганга шукр» фильмида Марсга чиққани ҳисобмас), вақти бўлганида...).

    Дунё янгиликлари. АҚШ Фаластин ҳудудида яҳудий қишлоқларининг қурилишини ортиқ ноқонуний деб ҳисобламаслигини билдирди. Россиядаги ОАВларнинг бош муҳаррирлари ҳавола кўрсатилган ташқи сайтлардаги сўкинишлар учун «Роскомнадзор»дан (Ўзбекистондаги «Ўзкомназорат»нинг Россияча муқобили) жарималар келаётганига шикоят қилди. Содир этмаган ўғриликлари учун 47 йилга қамалган америкалик орадан 12 йил ўтиб рафиқасининг саъй-ҳаракатлари билан озод этилди. Туркия Сурия шимоли-шарқида навбатдаги ҳарбий операцияни бошлаши мумкинлигини маълум қилди. Грузиядаги норозилик намойишларида қўлга олинган сони 40 кишига яқинлашди.

    Грузияда махсус хизмат кучлари парламент олдидаги норозилик намойишини тарқатиб юборишга уринмоқда.

    Грузияда махсус хизмат кучлари парламент олдидаги норозилик намойишини тарқатиб юборишга уринмоқда.
    Фото: Meduza
    19.11.2019, 07:39   Изоҳ (0)   47544
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Светлана Ортиқова Фарғона водийсидаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олди

    19.11.2019, 06:35

    Ўзбекистон маданий-тарихий мерос бўйича энг яхши туристик йўналиш сифатида эътироф этилди

    19.11.2019, 04:33

    Зангиотадан 6 сотих ер олмоқчи бўлган фуқаро 3 минг долларидан айрилди

    19.11.2019, 03:32

    «Ўзгидромет» 2019 йил кузининг агрометеорологик шароитларига шарҳ берди

    19.11.2019, 02:31

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбийлари «Фориш»да тоғ тайёргарлиги бўйича ҳамкорликда машғулот ўтказди (фото)

    19.11.2019, 01:30

    Ўзбекистонда сайловолди ташвиқотларига старт берилди

    18.11.2019, 23:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Эронга янги зарбалар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 19:50

    Исроил Ғазо марказидаги тинч аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:25

    Гонгконгга Вифа тўфони ёпирилди (видео)

    Дунё | 20 июл, 19:05

    Европа Иттифоқи давлатларига кириш нархи 3 баравар ошиши мумкин

    Дунё | 20 июл, 18:30

    Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер Лигасининг энг тезкор футболчиларидан бирига айланди

    Спорт | 20 июл, 17:53

    Индонезияда 280 киши бўлган кемада ёнғин: одамлар денгизга сакрамоқда (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:52

    АҚШда учаётган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 20 июл, 17:30

    АҚШ Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлар черковига ҳужумни террорчилик ҳаракати деб атади

    Дунё | 20 июл, 17:10

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.