Мактабгача таълим вазирлиги ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўртасида мактабгача таълим тизимида соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур меморандумга кўра, эндиликда таълим билан бир қаторда болаларни соғломлаштириш ва реабилитация қилиш, касалликларни олдини олиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва энг асосийси мактабгача таълим тизимида соғлиқни сақлаш хизматлари сифатини оширишда институт билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Меморандумга кўра, қуйидаги йўналишларини белгилаб олинди:
- мактабгача таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
- мактабгача таълим муассасаларида болалар саломатлигини таъминлаш соҳасидаги дастур материалларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, мактабгача таълим муассасаларида хизмат қилаётган тиббиёт ходимлари учун олинган маҳсулотларни баҳолашга қаратилган талаб ва мезонларни ишлаб чиқиш, боғчадаги ҳамширалар учун масофавий таълимни жорий этиш, электрон контент яратиш;
- мактабгача таълим муассасаларида болаларни соғломлаштириш ва бу соҳада қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш.
Изоҳ (0)