• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 9 ойда қарийб 46 трлн сўм маблағ ижтимоий харажатларни молиялаштиришга сарфланди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги барча қўмиталарнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йил 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.

    Ҳисобот даврида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилгани сақлаб қолинди. Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, саноат ва хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ҳисобига маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлаш, бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, Президент ва ҳукумат томонидан белгиланган вазифаларни бажариш давлат бюджети ижросининг устувор йўналишлари бўлди.

    Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 361,8 триллион сўмни ташкил этган ҳолда, ўтган йилга нисбатан 5,7 фоизга ўсди. Мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 31 миллиард 645,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

    2019 йил 9 ойлигида давлат бюджети даромадлари 79 триллион 159,5 миллиард сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46,2 фоизга ўсди. Ўз навбатида, давлат бюджети даромадларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 21,9 фоизга етди.

    Давлат бюджетининг ўтган 9 ойлиги якуни бўйича харажатлари (давлат мақсадли жамғармаларисиз) 86 триллион 482,4 миллиард сўмни ёки ЯИМга нисбатан 23,9 фоизни ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, давлат бюджети умумий харажатларининг қарийб 53,2 фоизи, яъни 45 триллион 970,9 миллиард сўми ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун сарфланди.

    Хусусан, таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига давлат бюджетидан 24 триллион 193,2 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва унинг турмуш фаровонлигини ошириш харажатларига (нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловлари) 3 триллион 451,5 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилди.

    Соғлиқни сақлаш соҳасига давлат бюджетидан йўналтирилган маблағлар миқдори 10 триллион 568,8 миллиард сўмни ташкил этди.

    Депутатлар кўзда тутилган ҳар бир вазифа ва топшириқнинг ўз вақтида, сифатли ижро этилиши мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган ҳолда, бу борада ижро масъулиятини янада кучайтириш лозимлигини қайд этдилар.

    Қизғин баҳс-мунозарадан сўнг ушбу масала юзасидан қўмиталарнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

    19.11.2019, 20:36   Изоҳ (0)   13323
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «буханка» 1500—2000 сўмдан сотилмоқда

    19.11.2019, 20:21

    «Дарё» оқшоми: Актриса Гавҳар Шарипованинг фожиали ўлими, ифлослик қилмаслигини айтган Ортиқхўжаев, Ўзбекистонга ғалаба келтирган «Голдор» Шомуродов

    19.11.2019, 20:20

    Ҳокимликларда ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бўйича шўбалар ташкил этилди

    19.11.2019, 20:06

    Тошкент вилоятида темир йўл кесишмасида қоидани бузган ҳайдовчиларга нисбатан рейд ўтказилмоқда

    19.11.2019, 19:51

    Қашқадарёда бир оилада 7 киши помидор-бодринг консервасидан заҳарланганди. Улардан бири вафот этди

    19.11.2019, 19:30

    Фарғонада ЙПХ ходимини урмоқчи бўлган фуқарога жазо тайинланди

    19.11.2019, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.