Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига бир қанча фуқаролар қолипли ноннинг нархи ошиб кетаётганлигидан норози бўлибмурожаат қилган. Федерация томонидан вилоятларда айни кунларда қолипли ноннинг нархини ўрганиш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Хабар берилишича, мамлакат ҳудудларида қолипли нон нархи турлича баҳоланмоқда. Энг арзон нарх 1500 сўм бўлса, энг қиммати 2000 сўмни ташкил этмоқда.
Маълум бўлишича, Наманган вилоятининг Мингбулоқ, Уйчи ва Чортоқ туманларида қолипли нон 1500—1750 сўмгача, Учқўрғон туманида 1750 сўмдан 2000 сўмгача сотилмоқда.
Андижон вилоятининг Асака, Улуғнор, Шаҳрихон туманларида «буханка» нархи 1500—1750 сўмгача, Пахтаобод туманида 1500—2000 сўм оралиғида, Олтинкўл туманида эса 1750—1800 сўмгача сотилмоқда.
Фарғона вилоятининг Қўштепа, Бувайда, Учкўприк, Фурқат туманларида қолипли нон 1500—1800 сўмдан сотилаётган бўлса, Бухоро вилоятининг деярли барча туманларида 1500—1600 сўмдан сотилмоқда. Когон туманида эса қолипли нон 1600—1800 сўмдан сотилаётгани аниқланди.
Аввалроқ Бош прокуратура «буханка» нархининг ошиши сабабларини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)