Ўзбекистонда сўнгги вақтларда тиббиёт ходимларига тажовузлар кўпайиб кетди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг фикрича, бу тажовузлар сони вақт ўтиши билан «аста-секин камайиб, ҳаммаси ўз изига тушиб кетади». Вилоят ҳокимининг сўзларидан «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов иқтибос келтирмоқда.
Ҳокимнинг фикрича, одамларнинг «ҳақидан ҳам кўп нарсани талаб қилаётгани» — Ўзбекистон каби ўтиш давридаги, янгиланаётган мамлакатлар учун хос ва ҳали «ҳаммаси жойига тушади».
Бугунги янгиланаётган Ўзбекистонда халқимиз ҳам жуда гапирадиган, ҳуқуқини, қолаверса, ҳақидан ҳам кўпроқ нарсани талаб қиладиган бўлиб кетган.Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2017—2018 йиллар давомида тиббиёт ходимларига 400 дан ортиқ тажовузлар қилинган. Фақат 40 та ҳолатда тиббиёт ходимлари уларга тажовуз қилган шахслар устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилган.Тиббиёт ходимларига бўлаётган ҳар хил тажовузларнинг баридан биз ҳам хабардормиз. Худо хоҳласа, ҳаммаси жойига тушади, ҳозир биз ўтиш давридамиз.
Шуҳратбек Абдураҳмонов, Андижон вилояти ҳокими
Мавзуга доир: Табобат академияси калтакланаётган шифокорларни ҳимоя қилишда давлат органларига кўмаклашмоқчи
Изоҳ (0)