Бугун, 14 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда парламент матбуот хизмати.
Парламент тарихида бу йил биринчи марта Давлат бюджети қонун тариқасида қабул қилинмоқда. Яъни, мамлакатнинг бош молиявий ҳужжатини тақдим этиш амалиётида илк бор «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ва 2020—2022 йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари прогнози берилмоқда.
Парламентга тақдим этилган бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳасида ҳамда бюджетномада аҳоли ва ташқи ҳамкорларимизга мамлакат бюджетининг ҳолати очиқ-ойдин, халқаро стандартларга мувофиқ тарзда кўрсатилган.
Изоҳ (0)