10 ноябрь, якшанба куни Англия чемпионатининг 12-тур учрашувлари якунланди.
Турнинг сўнгги, марказий баҳсида мусобақа етакчиси «Ливерпуль» амалдаги чемпион «Манчестер Сити» билан ўйнади. Муҳташам «Энфилд»да бўлиб ўтган ўйин майдон эгаларининг ғалабаси билан тугади.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Фабиньо узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, ҳисобни очди. Бу голдан ўзига келиб улгурмаган Пеп Гвардиола шогирдлари 13-дақиқада яна бир зарба қабул қилиб олди. Муҳаммад Салоҳ қанотдан узатилган тўпга боши билан зарба берган ҳолда иккинчи голни урди.
Юрген Клопп шогирдлари иккинчи бўлимда ҳам тезкор гол уришга эришди. Бу сафар Садио Мане Жордан Ҳендерсон томонидан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи бўлимнинг ярмидан ўтиб манкунианлар босимни оширди ва бу 76-дақиқада ўз самарасини берди. Бернарду Сильва Анхелиньонинг узатмасидан кейин тўпга тўхтатмасдан зерба бериб, ҳисобни қисқартирди.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «Ливерпуль» 34 очко билан пешқадамликни янада мустаҳкамлади. «Манчестер Сити» эса 25 очко билан 4-ўринда қолди.
АПЛ
12-тур баҳси
10 ноябрь, якшанба
«Ливерпуль» — «Манчестер Сити» 3:1
Голлар: 1:0 — 6 Фабиньо, 2:0 — 13 Салоҳ, 3:0 — 51 Мане, 3:1 — 78 Бернарду СильваЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)