Футбол бўйича Англия чемпионатининг 12-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» жамоаси 10 ноябрь, якшанба куни «Брайтон»га қарши баҳс олиб борди.
«Олд Траффорд»да бўлиб ўтган учрашувда Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари ишончли ғалабани қўлга киритди. 17-дақиқада Андреа Перрейра тепган тўп меҳмонлар футболчисига теккан ҳолда ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.
Орадан икки дақиқа ўтиб эса Дейви Проппер ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 64-дақиқада «Брайтон» футболчилари бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни қисқартиришга эришди, Льюис Данк боши билан тўпни дарвозага аниқ йўналтирди. Бироқ майдон эгалари бунга Маркус Рэшфорднинг голи билан тезда жавоб қайтарди.
Шу тариқа мазкур ғалабадан сўнг «қизил иблислар» очколарини 16 тага етказган ҳолда 7-ўринга кўтарилди.
АПЛ
12-тур баҳслари
10 ноябрь, якшанба
«Манчестер Юнайтед» — «Брайтон» 3:1
Голлар: 1:0 — 17 Перейра, 2:0 — 19, автогол Проппер, 2:1—64 Данк, 3:1 — 66 Рэшфорд.«Вулверҳэмптон» — «Астон Вилла» 2:1
Голлар: 1:0 — 41 Рубен Невеш, 2:0 — 84 Хименес, 2:1 — 90 Трезеге.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)