Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 13-туридан ўрин олган «Барселона»—«Сельта» учрашуви 9 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 23-дақиқасида Лео Месси пенальтидан ҳисобни очди. 42-дақиқада Месси ишлатган қўполлиги учун «Сельта» футболчилари жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Уни эса Оласа каталонияликлар дарвозасига жойлаб қўйди. 45 ҳамда 48-дақиқаларда эса Лео Месси яна катта саҳнага чиқди. У бир эмас, иккита жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этиб, «Барса»нинг устунлигини таъминлаган бўлса, ўйинга якуний нуқтани қўйиш 85-дақиқада Серхио Бускетсга насиб этди.
Шу тариқа «Барселона» мазкур ғалаба орқали очколари сонини 25 тага етказиб, «Реал»га тенглашиб олди.
Ла Лига13-тур баҳси9 ноябрь, шанба
«Барселона» 4:1 «Сельта»
Голлар: 1:0 – 23, (пенальти) Месси, 1:1 – 42 Оласа, 2:1 – 45 Месси, 3:1 – 48 Месси, 4:1 – 85 Бускетс.«Барселона» – тер Стеген, Фирпо, Умтити, Семеду (Бускетс, 23), Серджи Роберто, де Ёнг, Артур, Фати (Дембеле, 46), Пике, Гризманн (Суарес, 73), Месси.
«Сельта» – Рубен Бланко, Оласа, Араухо, Айду, Жунка, Бельтран, Диоп (Фернандес, 81), Систо (Мендес, 64), Лоботка (Денис Суарес, 76), Малё, Аспас.
Огоҳлантиришлар: Умтити (25), Месси (40), Бельтран (45), Сержи Роберто (52), Бускетс (88).
Изоҳ (0)