Испания чемпионатида 10 ноябрь, якшанба куни 13-турнинг бир қатор учрашувлари бўлиб ўтди.
Диего Симеоне бошчилигидаги «Атлетико» ўз майддонида «Эспаньол»ни қабул қилди. Дастлаб каталонияликлар 38-дақиқада Серхи Дардернинг аниқ зарбасидан кейин олдинга ўтиб олди.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Анхел Корреа ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 58-дақиқада Альваро Мората майдон эгаларининг иккичи голини урган бўлса, ўйин якунланиши арафасида Коке ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Шу тариқа «матрасчилар» очколарини 24 тага етказиб олган ҳолда учинчи ўринга кўтарилди. «Эспаньол» эса (8 очко) 19-поғонада қолди.
Ла Лига
13-тур баҳслари
10 ноябрь, якшанба
«Малорка» — «Вильярреал» 3:1
Голлар: 1:0 – 13, пенальти Лаго Жуниор, 2:0 – 23, пенальти Дани Родригес, 2:1 – 49, пенальти Касорла, 3:1 – 53 Кубо.«Атлетик» — «Леванте» 2:1
Голлар: 0:1 — 45 Постиго, 1:1 — 57 Муниаин, 2:1 — 88 Капа.«Атлетико» — «Эспаньол» 3:1
Голлар: 0:1 — 38 Дардер, 1:1 — 45 Корреа, 2:1 — 58 Мората, 3:1 — 90 Коке.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)