Россиядаги А.С.Пушкин номидаги рус тили давлат институти ОАВда йил давомида энг кўп ишлатилган «ёнғин» ва «норозилик» ни 2019 йил сўзлари деб топди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: «Топспб.тв»

Ушбу сўзларнинг қўлланилиши охирги уч йилдагига нисбатан 2019 йилда кўпроқ кузатилган. «Ёнғин» ўтган уч йилдагига қараганда беш баравар, «норозилик» эса уч баравар кўп ишлатилган.

Шунингдек, рус тили институти оммавий сўзлардан «суверен интернет»ни алоҳида ажратиб кўрсатди.

«Ишонч билан рус тилида янги фикр ифодаловчи ва Россиядаги бугунги ҳаёт ҳақиқатини хорижликлар учун ҳам тушунтириб бера оладиган сўз бирикмаси пайдо бўлди дея оламиз», — дейди «Йил сўзи» лойиҳаси илмий раҳбари Михаил Осадчий.

«Олов», яъни «ёнғин» сўзининг кўп ишлатилганлиги бевосита Нотр Дам де Париж ибодатхонасидаги ёнғин ва Сибир ўрмонларининг ёниши билан боғлиқ. «Норозилик» сўзининг трендда бўлганига эса Париж, Гонгконг, Москва ва бошқа шаҳарлардаги намойишлар сабаб бўлган», — дейди олим.

Аввал Collins инглиз тили луғати муаллифлари «иқлим зарбаси» сўз бирикмасини 2019 йил сўзи деб эълон қилганди.