АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Россиянинг ички ва ташқи сиёсатини танқид остига олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Россия қўшниларига бостириб киради, сиёсий мухолифатчиларни ўлдиради. Украина православ черкови мустақиллигини бостиришга уринмоқда. Тажовузларга қарши тураётган Қрим татарлари ва украиналикларга нисбатан полиция рейдлари ва қийноқларни қўлламоқда», — деди Помпео Берлинда бўлиб ўтаётган халқаро анжумандаги чиқишида.
У Кавказнинг Россияга қарашли қисмида, хусусан, Чеченистонда расмийлар хуш кўрмаган кишилар дом-даракcиз йўқолишини билдирди.
Помпео, шунингдек, Европа энергоресурслар етказиб беришда Россияга қарам бўлиб қолмаслиги зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)