Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида марказда жойлашган кафелардан бирида ёнғин чиққан, ўт ўчириш машинаси воқеа жойига етиб келгунига қадар олов ёнаётган жойда уч марта портлаш юз берган, деб хабар берди «РИА Новости».
Фавқулодда ҳолат маҳаллий вақт билан 13:38 да Чуй ва Эркиндик кўчалари оралиғидаги «Антошка» умумий овқатланиш кафесида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, дастлаб бир марта ниманидир портлагани эшитилган, кейин яна икки марта портлаш содир бўлган.
https://www.instagram.com/p/B4mQhzUA-t6/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_video_watch_again
Портлашлардан кейин кафеда ёнғин авж олган, воқеа жойига ёнғин хавфсизлиги, тиббиёт ва полиция ходимларининг етиб келгани хабар қилинмоқда.
Ҳодисадан талафот кўрган фуқаролар борлиги қайд этилмоқда. Sputnik Қирғизистон камида ўн нафар фуқаро жабрланганлигини, жароҳатланганлар орасида болалар ҳам борлигини маълум қилган.
Тахминларга кўра, кафе ичидаги газ баллонлари портлаган бўлиши мумкин. Ёнғин маҳаллий вақт билан 14:08 да ўчирилган.
Изоҳ (0)