Покистон жануби-ғарбидаги автомобиль йўлида 7 ноябрда рўй берган даҳшатли ҳалокатда 13 нафар одам қурбон бўлди. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.
Автоҳалокат Синд вилоятидаги Хала шаҳрида содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра микроавтобус ҳайдовчиси моторикшани қувиб ўтмоқчи бўлган, аммо юқори тезликда ҳаракатлангани сабабли бошқарувни йўқотиб рикшани ағдариб юборган.
Ҳалокатда 13 нафар одам ҳалок бўлган, уларнинг ҳаммаси моторикша йўловчилари.
Микроавтобус ҳайдовчиси полиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган. ЙТҲнинг бошқа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Мавзуга доир: Покистонда поезднинг ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 62 нафарга етди (видео)
Изоҳ (0)