• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    4 ноябрь – Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил топган кун

    1943 йилнинг ушбу санасида юртимизнинг энг олий илмий муассасаси – Ўзбекистон Фанлар академияси ташкил этилган эди. Иккинчи жаҳон уруши энг авж палласида бўлишига қарамай, ўша йиллари, математик олим Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий бошчилигида юртимизнинг энг кучли олимларини ва илмий даргоҳларини бирлаштирувчи ушбу олий академик ташкилот, Тошкентда ўз фаолиятини бошлаган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Аслини олганда, Фанлар академияси тарихи ундан-да аввалроқдан бошланади. Чунончи, 30 йилларда Республикада фаолият юритаётган 50 дан зиёд турли илмий тадқиқот муассасаларининг бошини бирлаштириш ва илмий ишланмаларнинг ягона мувофиқлаштирилган бошқарувини ташкил қилиш мақсадида, 1932 йилда ҳозирги фанлар академиясининг ўтмишдоши – Республика Фан қўмитаси ташкил қилинган. Ўшанда, Фан қўмитаси раҳбарлигига атиги 27 ёшли адабиётшунос олим Отажон Ҳошимов сайланган. Фан қўмитаси илк ташкил қилинган вақтда унинг таркибига Китоб астрономик расадхонаси, Самарқанд сейсмологик станцияси, Гелиотехника лабораторияси, Давлат кутубхонаси ва китоб палатаси кирган. Ўшандаёқ, Фан қўмитаси олдига, яқин келажакда Ўзбекистон Фанлар академиясини тузиш вазифаси қўйилган эди.

    Кейинги йилларда олиб борилган изчил илмий ва ташкилий ишлар натижаси ўлароқ, орадан атиги 11 йил ўтиб, яъни, 1943 йилнинг 27 сентябрида, Тошкентда Ўзбекистон Фанлар академиясини ташкил қилиш ҳақида қарор қабул қилинган. Академиянинг очилиши ўша йилнинг 4 ноябрь санасида тантанали равишда ташкилланган. Ўшанда, Фанлар академияси таркибига 10 та илмий тадқиқот институтлари бирлашган эди. Дастлабки пайтдаёқ, Фанлар академиясида 100 нафардан зиёд фан доктори ва фан номзодлари фаолият кўрсатган. Фанлар академиясининг биринчи Президенти юқорида айтилганидек, Қори-Ниёзий бўлган бўлса, шунингдек, унинг ҳақиқий аъзолари сифатида ёзувчилардан Ғофур Ғулом, Ойбек (Мусо Тошмуҳаммедов), физик олим Султон Умаров, биолог Рихард Шредер, математиклар Всеволод Романовский ва Тошмуҳаммад Саримсоқов, шунингдек, этнограф олим Михаил Андреев, ирригаторлар Аскоченский ва Пославскийлар бўлишган.

    Айтиш жоизки, ҳали қатағон шарпаси кетмаган ўша 40—50 йилларда, жамият ҳаётининг ҳамма жабҳасида бўлгани сингари, Фанлар академиясида ҳам барча нарсани Сталин номи билан боғлаш, соф илмий мазмунга эга ишлардан ҳам идеологик контекст ясаш зарурати сингари илмга зид талаблар қуршовида ишлашга мажбур бўлишган. Зиёли қатлам ҳали ҳамон таҳдид остида яшашга мажбур эди. Шунга қарамай, Фанлар академияси, ўз илмий салоҳияти ва айниқса, унинг асоси бўлган кучли интеллектуал кадрларни сақлаб қола олди.

    Мустақилликкача бўлган йилларда Фанлар академиясининг фаолиятида ядро физикаси ва Қуёш физикаси, пахтачилик, ирригация ва кимё фанлари соҳаларида катта ишлар қилинди. Ўша йиллари академияга Тошмуҳаммад Саримсоқов, Теша Зоҳидов, Ҳабиб Абдуллаев, Убай Орифов, Обид Содиқов, Пўлат Ҳабибуллаев ва Маҳмуд Салоҳиддиновлар раҳбарлик қилишган. Бу даврда Фанлар академиясига қарашли илмий тадқиқот институтларида яримўтказгичлар физикаси, космик нурлар, қаттиқ жисм физикаси, пахтачилик, гелиотехника, криогеника, органик ва ноорганик кимё ва бошқа қатор фан соҳаларида салмоқли ютуқлар қўлга киритилган.

    Мустақилликнинг дастлабки йилларида, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илк Президенти математик олим, физика-математика фанлари доктори, академик Маҳмуд Салоҳиддинов бўлди. Кейинги йилларда эса, Жўра Абдуллаев (техника фанлари доктори), Тўхтамурод Жўраев (физика-математика фанлари доктори), Тоҳир Орипов (биология фанлари доктори) ва Шавкат Солиҳовлар (биоорганик кимё) академияга раҳбарлик қилишди. Ҳозирда, 2017 йилдан буён Республикамиз Фанлар академиясига физик олим, физика-математика фанлари доктори, академик Беҳзод Йўлдошев раҳбарлик қилиб келмоқда (Беҳзод Йўлдошев аввал ҳам, 2000-2005 йилларда Фанлар академиясига раҳбарлик қилган).

    Ҳозирда Ўзбекистон Фанлар академияси таркибида 95 нафар ҳақиқий аъзо фаолият кўрсатмоқда. Академия таркибида физика-математика ва техника фанлари бўлими; табиий фанлар бўлими, ҳамда ижтимоий гуманитар фанлар бўлимлари мавжуд бўлиб, улар ўз ичига қатор илмий-тадқиқот муассасалари, институтлар ва музейларни қамраб олган. Академиянинг учта минтақавий бўлими – Қорақалпоғистон, Хоразм Маъмун академияси ва Навоий минтақавий бўлимлари мавжуд.

    Ўзбекистон Фанлар академияси таркибий муассасаларида сўнги йилларда эришилган салмоқли илмий-техник ютуқлар борасида сўз борганда, қатор янги турдаги радиопрепаратлар яратилгани, юқори сифатли авиация ёқилғиси, пахтанинг янги навлари, минерал ўғитларнинг юқори самарадор турлари олинганини эътироф этиш мумкин. Академия қошида 20 та илмий нашрлар чоп этилмоқда.

    Бугун, Ўзбекистон Фанлар академияси ўзининг 76 йиллигини нишонламоқда. Шу муносабат билан, юртимизнинг энг юқори илмий-интеллектуал даргоҳи бўлмиш ушбу муассаса жамоасини, қолаверса, илм-фан соҳасида фаолият юритаётган барча олим ва изланувчиларни табриклаймиз. Академия Ўзбекистон учун юксак илмий ютуқлар ва интеллектуал салоҳиятли кадрлар генератори бўлиб хизмат қилаверсин!

    04.11.2019, 16:01   Изоҳ (0)   26139
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.