АҚШ президенти Дональд Трамп 1 октябрдан бошланган 2020-моливий йилда мамлакатга қочоқлар қабулини 18 минг кишигача камайтириш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Қўшма Штатларга 2020-молиявий йилда 18 минг нафардан ошмаган қочоқлар киритилиши гуманитар нуқтаи назардан асосланган ва миллий манфаатларга мос ҳисобланади», — дейилади Оқ уй раҳбари фармойишида..
2019-молиявий йилда ушбу лимит 30 минг кишини ташкил этганди. Шу тариқа, қочоқлар қабули деярли икки бараварга камайди.
Изоҳ (0)