Екатеринбург—Олмаота автомобиль йўлида Қозоғистоннинг Ақмўла вилоятининг Аршали тумани ҳудудида 29 октябрь, сешанба куни содир бўлган автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон фуқароси А.У. ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирда элчихонанинг Консуллик бўлими Ақмўла вилояти Йўл полицияси тергов органлари билан алоқа ўрнатиб, марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)