Ўзбекистонда «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан талабаларнинг шартнома пуллари тўлаб берилди, деб хабар бермоқда фонд матбуот хизмати.
Шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган 10 та олий ва ўрта махсус ислом билим юртларининг 36 нафар талабаси ўқув контракт-шартнома пуллари «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳомийларининг закот маблағлари ҳисобидан тўланган.
Қайд этилишича, ярим йиллик таълим учун жами 189 миллион сўмдан ортиқ ўқув-шартнома пули таълим муассасаларига ўтказилган.
Изоҳ (0)