• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда мижози 7 йил аввал гепатит B вирусини юқтирган стоматология мудири ишдан олинди

    Ижтимоий тармоқларда Андижоннинг Жалақудуқ туманидаги стоматология бўлинмасида даволанган аёлнинг гепатит B вирусини юқтиргани ҳақида хабар тарқалди. Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, зудлик билан соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, мурожаат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Ўрганиш жараёнида мурожаатчи аёл Г.Қ. Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Жалақудуқ туман тиббиёт бирлашмасининг хўжалик ҳисобидаги стоматология бўлимида 2012 йилда даволанганини, гепатит B вирусини ҳам ўша вақтда юқтириб олганини айтган.

    Г.Қ. нима сабабдан касалликни аниқланган вақтида, яъни 7 йил аввал хабар қилмасдан бугунги кунга келиб хабар қилинаётгани сўралганида, тайинли жавоб бера олмаган. Унинг турмуш ўртоғи М.Қ. ҳам юқоридаги ҳолатларни таъкидлаб, вазиятга ойдинлик киритувчи саволларга тўлиқ жавоб бера олмаган.

    Мурожаатда касалликка сабаб қилиб кўрсатилган стоматология бўлинмаси фаолият жараёни билан танишилганда, бўлинмада жами 22 нафар ходим, шундан, 7 нафари олий тоифали шифокор, 2 нафар ҳамшира, 2 нафар санитария ходимлари ва 10 нафар техник ходимлар фаолият кўрсатиши аниқланган. Бўлинмада меҳнат қилувчи барча тиббий ходимлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 200-сонли буйруғига асосан даврий тиббий кўрикдан ўтказилган. Бино хоналарига ичимлик сув ва канализация тармоғи киритилган, барчаси ишчи ҳолатда.

    Муассасада 5 та тиш даволаш хоналари мавжуд бўлиб, хоналар таъмирталаб ҳолатида, стоматологик креслолар ва тиббий анжомлар эскирган. Хоналарда муолажалар учун ташкил этилган қўл ювиш мосламалари ҳам янгиланишга муҳтож. Хоналарнинг санитария ҳолати қониқарсиз. Кунлик тозалов ишлари талаб даражасида олиб борилмаган. Тиш даволаш ва қўйишда фойдаланиладиган тиббий анжомлар ўртасида табиий таъсир оқибатида эскириш ва занглашлар мавжуд.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Шунингдек, стерил ҳисобланган юмшоқ материаллар қуруқ ҳолатда эмаслиги, аксинча нам ҳолатда эканлиги аниқланган. Фойдаланилган қонли пахталар зарарсизлантирилмасдан ташланаётганлиги, беморлардан эпидемиологик таҳлилий маълумотлар умуман йиғилмаётганлиги маълум бўлган.

    Юқорида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан соҳа мутахассислари томонидан зарурий тавсиялар берилган. Стоматология бўлинмасининг кейинги иш фаолияти давомида юқоридаги каби ҳолатларга йўл қўймаслик, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда белгиланган қатъий меъёр ва нормаларда ишни қайта ташкил этиш учун бўлинма фаолияти тўхтатилган.

    Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Жалақудуқ туман тиббиёт бирлашмасининг хўжалик ҳисобидаги стоматология бўлимининг мудири Б.Х. эса лавозимидан четлаштирилган.

    01.11.2019, 15:17   Изоҳ (0)   14876
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2019 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон йўлларида 4,6 млн қоидабузарлик қайд этилди. Пиёдалар 252 минг марта қоида бузган

    01.11.2019, 15:01

    Президент қарори билан Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилди

    01.11.2019, 14:45

    Ўзбекистонда болалар иштирокидаги ЙТҲлар 10,7 фоизга, пиёдалар иштирокидагилари эса 23,6 фоизга камайди

    01.11.2019, 14:31

    Ўзбекистонда 2019 йилнинг тўққиз ойида ЙТҲлар оқибатида 1396 киши ҳалок бўлди

    01.11.2019, 14:02

    Эрон делегацияси ШҲТда иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди

    01.11.2019, 13:33

    Санкт-Петербургда йўқолган ўзбекистонлик аёл ва унинг ўғли волонтёрлар томонидан топилди  

    01.11.2019, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон Украинага қурол етказиб беришни тиклаши мумкин

    Дунё | 11 август, 09:48

    Модель, хонанда, актриса: карьерасини шоу-бизнесдан бошлаган биринчи хонимлар (фото)

    Шоу-бизнес | 11 август, 09:38

    Хоразмда “меҳнат стажи қилиб берувчи” мутахассис ушланди

    Ўзбекистон | 11 август, 09:25

    “Манчестер Сити” футболчиси “Эвертон”га ижарага берилади

    Спорт | 11 август, 09:18

    Трамп уйсизлардан Вашингтонни тарк этишни талаб қилди

    Дунё | 11 август, 09:13

    Исроил Al-Jazeera телеканалининг беш нафар журналистини ўлдирди (видео)

    Дунё | 11 август, 08:37

    Жомбой туманидаги заправка ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 11 август, 08:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.