Ўзбекистон маданият вазирининг «Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилганлиги муносабати билан, мазкур ҳужжатда қайд этилган давлат маданият муассасалари ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қайта ҳисоблаб чиқилди ва 2019 йил 1 августдан уларга иш ҳақи янгиланган миқдорда тўланади.
Ўзгариш қуйидаги давлат маданият муассасаларига тааллуқли бўлади:
- театрлар, театр-студиялар, цирклар, саройлар, концерт ташкилотлари, шу жумладан, мусиқали ва рақс жамоалари;
- музейлар, музей-қўриқхоналар, уй-музейлар, давлат тарих ва маданият музейлари, картина ва фотогалереялар, кўргазма фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотлар;
- кўзи ожизлар учун кутубхоналар ва ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари, маданият марказлари, шу жумладан, халқ театрлари, ҳаваскорлик жамоалари;
- Маданият вазирлигининг Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази;
- ҳайвонот боғлари, шунингдек, бошқа маданий-маърифий муассасалар.
Изоҳ (0)