Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тури доирасида 30 октябрь, чоршанба куни навбатдаги 2 та ўйин бўлиб ўтди.
«Бухоро» ўз уйида «Қўқон-1912» клубини қабул қилди.
Учрашувдаги ягона гол 29-дақиқада пенальтидан урилди. Унга Қўқон клуби сардори Мурод Холмуҳаммедов муаллифлик қилди.
Шу тариқа «Қўқон-1912» сафарда кечган баҳсда «Бухоро»ни кичик ҳисобда таслим қилди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Мазкур ғалабадан сўнг қўқонликлар очколари сонини 24 тага етказиб олди ва жамоа мусобақа жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди. «Бухоро» эса 19 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Шу куни Вадим Абрамов қўл остидаги Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси меҳмонда «Андижон»га қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 90+2-дақиқасида «қалдирғочлар» вакили Нурулло Тўхтасинов ҳисобни очган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб мезбон жамоа аъзоси Шаҳзод Убайдуллаев ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Натижада ўйин 1:1 ҳисобида якунланди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, «Бунёдкор» 36 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 4-ўринни банд қилиб турибди. «Андижон» эса 24 очко йиғиб 10-ўринда бормоқда.
Суперлига
23-тур баҳслари
30 октябрь, чоршанба
«Бухоро»—«Қўқон-1912» 0:1
Гол: 0:1 — 29, пенальти Мурод Холмуҳаммедов«Андижон»—«Бунёдкор» 1:1
Голлар: 0:1 — 90+2 Нурулло Тўхтасинов, 1:1 — 90+4 Шаҳзод УбайдуллаевЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)