Жиззахда уй-жойлар қуриш учун олинган кредит маблағларининг 2 миллиард 645 миллион сўмини талон-тарож қилган компания мансабдор шахсларига жиноий иш очилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, «А.Д.С» МЧЖ «Асака банки» Жиззах вилояти филиалидан кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун олинган кредит маблағларининг 2 миллиард 645 миллион сўмини қурилиш материаллари сотиб олиш учун ўтказган.
Аммо «А.Д.С» мансабдор шахслари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб,белгиланган объектда қурилиш ишларини олиб бормасдан, бошқа мақсадлар учун сарфлаб, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан «А.Д.С» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси («Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)