Тошкентда «А.Э.П.» МЧЖ корхонасида хориждан импорт қилинган 1103 тонна шакар маҳсулотлари талон-торож қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, «А.Э.П.» МЧЖ бош директорининг мурожаатига асосан Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, корхона мансабдор ва моддий жавобгар шахслари хориждан импорт қилинган 6,6 миллиард сўмлик жами 1 103 тонна шакар маҳсулотларини талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан «А.Э.П.» МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси («Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)