29 октябрь куни соат тахминан 11:00 атрофида Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Бобуртепа қишлоғи ҳудудида УАЗ русумли автомашина йўлдан чиқиб кетиши натижасида 11 киши турли даражада жароҳатланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. 10 нафари Қамаши шошилинч тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган. Улардан уч нафари шифохонага ётқизилган, 7 нафарига эса амбулатор ёрдам кўрсатилган.
Стационар ётқизилган беморлар 1996 йил туғилган С.А. бош миянинг оғир даражада лат ейиши, бўйин умуртқасининг ёпиқ синиши, орқа миянинг лат ейиши ташхиси ҳамда 1980 йилда туғилган Т.Б. бош миянинг оғир даражада лат ейиши, мия шиши ҳамда 1995 йилда туғилган И.А. юз соҳасида кўплаб шилинган жароҳатлар ташхиси билан даволанмоқда.
Улар малакали шифокорлар назоратида бўлиб, замонавий стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)