Болгария прокуратураси Россия элчихонаси ходимларидан бири жосуслик билан шуғулланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Прокуратурага кўра, у 2018 йил сентябридан бери давлат сири бўлган маълумотларни тўплаб келган. Жумладан, Болгария, Евроиттифоқ ва НАТО махфий маълумотларига алоқадор бўлган шахслар билан учрашган.
Жосуслик билан Россия элчихонасининг биринчи котиби шуғуллангани таъкидланган. У дипломатик дахлсизликка эга бўлгани сабабли текширув тўхтатилган.
Россиянинг Болгариядаги элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва ундан жосусликда гумон қилинган дипломат мамлакатни тарк этиши талаб қилинган. Ҳозирда у Болгариядан чиқиб кетгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)