Грузиянинг амалдаги президенти Саломе Зурабишвили сайтига киберҳужум юзасидан текширув бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Давлат раҳбари сайтига Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг фотоси ва I’ll be back («Мен қайтаман») ёзуви жойлаштирилган.
Сайт 28 октябрь, душанба куни бузилган. Шунингдек, ўнлаб бошқа, жумладан, ахборот агентликлари, судлар, маҳаллий бошқарув органлари сайтларига ҳужум уюштирилган.
Ҳозирда Грузия президенти сайти ишламаётганлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)