Аргентинадаги президентлик сайловида мухолифатдаги номзод Альберто Фернандес ғолиб бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Альберто Фернандес 60 ёшда бўлиб, президентлар Нестор Киршнер ва қисман Кристина Киршнер даврида Аргентина ҳукуматини бошқарган. 2008 йилда лавозимини тарк этган.
Сиёсатчи 47, 29 фоиз овоз олгани маълум бўлди. Бу биринчи турда ғалаба қозониш учун етарли ҳисобланади. Аргентинанинг амалдаги президенти Маурисио Макри эса 41, 30 фоиз овоз тўплади.
Учинчи ўринни 6,14 фоиз натижа билан собиқ иқтисодиёт вазири Роберто Лаванья эгаллаган.
Макри сайлов натижаларини тан олишини билдирган ва Фернандесни қутлаб, уни суҳбатга таклиф этган.
Маълумот учун, Аргентинадаги президентлик сайлови 27 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтди. Унда жами 6 киши давлат раҳбари лавозими учун курашди.
Изоҳ (0)