Колумбиянинг Альбан муниципалитетида мамлакат ҳарбий ҳаво кучларига қарашли вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, вертолётнинг ҳолати яхши бўлган. У бир неча бор давлат раҳбари сафарларида хизмат қилган, 2017 йилда эса Рим папаси Франсискнинг Колумбияга ташрифи давомида фойдаланилган.
Вертолёт Кундинамарка департаментидаги Паланкеро авиабазасидан парвоз қилганидан сўнг ғойиб бўлган. Ҳалокат чоғи унинг бортида икки зобит ва 4 нафар кичик зобит бўлган.
Ҳалокат сабаблари ҳозирча маълум эмас. Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)