«Бавария» Бундеслига 9-туридан ўрин олган «Унион Берлин» клубига қарши баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мюнхеликлар сафидаги голларга Бенжамен Павар ҳамда Роберт Левандовскилар муаллифлик қилди. Gracenote Live хабарига кўра, полшалик ҳужумчи навбатдаги гол сабаб Бундеслигада янги рекорд қўйди.
Гап шундаки, Роберт жорий мавсум Бундеслигада кетма-кет 9 та ўйинда гол урди. Натижада у олдин «Боруссия Дортмунд» сафида мавсум стартидаги кетма-кет 8 та турда гол урган Пьер-Эмерик Обамеянгнинг рекордини янгилади.
Бундеслига 9-туридан сўнг Левандовски 13 та гол билан тўпурарлар рўйхатида яққол пешқадам бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)