2019 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 361,85 триллион сўмни ташкил қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида маълум қилинган.
Ҳисоботга кўра, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 10,8 миллион сўмни ташкил қилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоизга ўсган.
Мавзуга доир: Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 251,8 триллион сўмни ташкил қилди
Ҳисоботда қайд этилишича, иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 90,9 фоизини ташкил этган ва ўтган йилга нисбатан 5,7 фоизга ўсган.
Изоҳ (0)