• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат божхона қўмитаси жисмоний шахслар учун ягона божхона тўлови жорий қилиниши ҳақидаги таклифга изоҳ берди

    Давлат божхона қўмитаси «Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйгани ҳақида хабар берилган эди. Қўмита мазкур қарор лойиҳасига изоҳ берди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Қарор лойиҳасига кўра, 2020 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон давлат чегара пунктлари орқали жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ҳамда фуқароларнинг номларига халқаро почта жўнатмалари орқали келаётган товарларга божхона тўлови ўрнига ягона божхона тўловини жорий қилиш таклиф қилинган.

    Шу билан бирга, лойиҳада ягона божхона тўлови, хусусан, республикага жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари ундирилмайдиган чегаравий нормадан ошган товар қийматидан келиб чиқиб, товарнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди ва келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, барча тоифадаги товарлар бўйича ундирилиши кўзда тутилган.

    Ягона божхона тўловини қуйидаги миқдордаги ставкаларда ўрнатиш таклиф этилади:

    • озиқ-овқат маҳсулотлари учун — 30 фоиз, лекин камида 1 килограмм учун 2 АҚШ доллари;
    • ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун — 50 фоиз, лекин камида 1 килограмм учун 4 АҚШ доллари.
    Ставкалар амалда ўрнатилган божхона божлари, акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи ставкаларининг ўртача йиғиндиси асосида ҳисобланади.

    Масалан, сут маҳсулотларидан бири бўлган пишлоқ товарига 15 фоиз миқдорида божхона божи, 10 фоиз миқдорида акциз солиғи ва 15 фоиз миқдорида қўшилган қиймат солиғи белгиланган. Жами бўлиб ушбу товарга 44 фоиз миқдорида божхона тўловлари тўланиши лозим.

    Жорий қилинаётган тартибга мувофиқ эса пишлоқ маҳсулотига 30 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови жорий этилмоқда.

    Шу каби ҳолатни шоколад маҳсулотлари мисолида ҳам кўриш мумкин, хусусан, ушбу маҳсулотга 30 фоиз миқдорида божхона божи, 10 фоиз миқдорида акциз солиғи ва 15 фоиз миқдорида қўшилган қиймат солиғи белгиланган. Жами бўлиб ушбу товарга 61 фоиз миқдорида божхона тўловлари тўланиши лозим.

    Жорий қилинаётган тартибга мувофиқ шоколад маҳсулотига 30 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови жорий этилмоқда.

    Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланувчи ва ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасининг 6105 товар позициясида таснифланадиган кийим-кечак товарлари учун 20 фоиз миқдорида божхона божи ва 15 фоиз миқдорида қўшилган қиймат солиғи белгиланган. Жами бўлиб ушбу товарга 38 фоиз миқдорида божхона тўловлари тўланиши лозим.

    Ҳозирги амалиётда жисмоний шахслар томонидан олиб келинган ушбу товарларнинг келиб чиқиш сертификатлари тақдим қилинмаган тақдирда Божхона кодексининг 300-моддаси талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан божхона божларининг ставкалари икки баравар оширилган миқдорида ҳисобланади. Бу ҳолатда пишлоқ маҳсулотига 51 фоиз, шоколад маҳсулотига 95 фоиз, кийим-кечак товарларига 61 фоиз миқдорида божхона тўловлари белгиланади.

    Ушбу таҳлиллардан кўриниб турибдики, ягона божхона тўловининг жорий этилиши чегара ўтказиш пунктларида жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари ундирилмайдиган меъёрлардан ортиқ товарлар учун тўловларни ҳисоблаш тартиботларини кескин соддалаштиради ва тирбандликларнинг олдини олади, дейилади қўмита изоҳида.

    Шунингдек, чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар томонидан олиб ўтилаётган белгиланган меъёрдан ортиқча товарлар учун тўловларни ҳисоблашга сарфланаётган ўртача вақтни 40 дақиқадан 10 дақиқагача қисқартириш имконини беради.

    Таъкидланишича, бу каби амалиёт Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларда ҳам йўлга қўйилган бўлиб, ушбу давлатларда жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб кириш нормасидан ошган олиб ўтилаётган товарлар бўйича божхона расмийлаштируви ҚҚС, акциз ва божхона божи ўрнига, соддалаштирилган тартибда, ягона божхона тўловини ундириш йўли билан амалга оширилади.

    Мазкур тўлов шакли товарлар қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограммдан тўрт евродан кам бўлмаган миқдорда меъёрдан ошган қисмига ундирилади.

    Шу билан бирга, лойиҳада жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали қўл юки билан олиб кирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг саноат қадоқлари бўлиши мажбурий шартини киритиш таклиф этилмоқда.

    Чунки, ҳозирги вақтда чегара божхона постлари орқали жисмоний шахсларнинг қўл юки ичида саноат қадоқларисиз озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.

    Мазкур вазиятни ўрганиш натижасида, мамлакатга импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати яхши эмаслиги ҳамда маҳсулотга қўйилган санитария-эпидемиологик ва гигиеник талабларга жавоб бермаслиги аниқланди.

    Халқаро тажрибага кўра, Евросиё Иқтисодий Иттифоқи, Хитой Халқ Республикаси, АҚШ мамлакатларида жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарлар (гўшт, сут маҳсулотлари, мевалар, сабзавотлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари)ни олиб ўтиш чоғида саноат қадоқларининг мавжуд бўлиши шарти назарда тутилган ва саноат қадоқлари бўлмаган товарларни олиб киришга йўл қўйилмайди. Бунга сабаб қўл юкида олиб кирилаётган ҳатто озгина миқдордаги гўшт қадоқланмаган бўлса, у билан оқсим, чўчқа гриппи, парранда гриппи, Қрим конго лихорадкаси, қорасон каби касалликлар кириб келиши эҳтимоли пайдо бўлади ҳамда пировард натижада давлатнинг бутун бир чорвачилиги қирилиши мумкин.

    Ёки иккинчи ҳолатда мевалар ёки уруғларда ўсимликлар касалликларини тарқатувчи зарарли организмларнинг кириб қолиши давлатнинг ўсимлик дунёси нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

    Техник тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товарларни олиб кирилишининг олдини олиш учун жисмоний шахслар томонидан олиб киришда тадбиркорлик фаолияти мақсадини назарда тутмайдиган товарлар тоифалари рўйхатини лойиҳа билан тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

    Мазкур рўйхатга тиббий, хирургик, стоматологик ёки ветеринар мебеллари, марказий иситиш ускуна-анжомлари ва бошқалар киритилган.

    Ушбу товарлар олиб кирилган тақдирда, божхона идоралари томонидан улар шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарлар тоифасига киритилмай, уларга белгиланган тартибда нотариф бошқарув усуллари қўлланилади.

    26.10.2019, 07:13   Изоҳ (0)   13413
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳудудгазтаъминот» компанияси иситиш қурилмаларининг дудбуронларини текшириш бўйича йўриқнома эълон қилди

    26.10.2019, 06:34

    Шавкат Мирзиёев банкларнинг инвестициявий фаоллигини ошириш бўйича йиғилиш ўтказди

    25.10.2019, 23:56

    Тошкентда «Яқинлардан хабар ол» лойиҳаси амалга оширилмоқда

    25.10.2019, 23:28

    Ўзбекистонга кириш визалари тизимлаштирилди

    25.10.2019, 23:14

    Мажбурий ижро бюросининг таркибини янгилаш режалаштирилмоқда

    25.10.2019, 22:41

    Қозоғистонда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларнинг ТИВга мурожаати жавобсиз қолганига вазирлик муносабат билдирди

    25.10.2019, 22:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёдаги айрим йўлларда тезлик соатига 130 километр этиб белгиланади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:40

    Жанубий Корея прокуратураси собиқ биринчи хонимни ҳибсга олишни талаб қилмоқда

    Дунё | 7 август, 13:15

    Ўзбекистонда 8 август куни 40 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:00

    Томошабинлар нафратига дучор бўлган “Муҳташам юз йил” сериали қаҳрамонлари

    Кино | 7 август, 12:51

    Apple Трамп босими остида АҚШга 100 млрд доллар сармоя киритади

    Дунё | 7 август, 12:30

    Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган 22 ёшли йигит ушланди

    Дунё | 7 август, 12:10

    Расман. Сон Ҳён Мин — “Лос Анжелес” футболчиси

    Спорт | 7 август, 12:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.