• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Косонда 2 нафар шифокор масъулиятсизлик сабаб ишдан бўшатилди

    Косонлик Фазилат Нормуродованинг ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаати Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўрганилди. Бу ҳақда «Дарё»га Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Нуриддин Эгамов хабар бермоқда.

    Косон туман туғруқ комплекси

    Косон туман туғруқ комплекси
    Фото: Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

    Косон туғруқ комплексининг туғруқ бўлими 2019 йил 1 октябрдан 20 октябргача йиллик жорий таъмирлаш учун режа асосида ёпилган. Шу сабабли туғруқ комплекси гинекология бўлимида туғруқ зали ташкил этилиб, физиологик туғруқлар олиб борилган. Бу ҳақда туман ва вилоят тиббиёт ташкилотларига хабар қилинган.

    2019 йил 14 октябрь куни мурожаат муаллифларидан бири Фазилат Нормуродованинг келини Гулчирой Қаюмова Косон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплексига келтирилган. Унга ҳомиладорлик II, туғруқ II, 40 ҳафта муддатдаги туғруқ ташхиси қўйилган.

    Аёл 2019 йил 14 октябрь куни соат 12:05 да гинекология бўлимидаги ташкиллаштирилган туғруқ залида ўғил фарзандни дунёга келтирган. Чақалоқнинг вазни 3,6 килограммни, бўйи 54 сантиметрни ташкил қилган. Шу куни соат 17:10 да шифокорларнинг қаршилигига қарамасдан, чақалоқнинг яқинлари геповакс вакцинасини олдирмасдан туриб, уни уйга олиб кетган. Бу вақтда чақалоқнинг умумий аҳволи яхши бўлган.

    Чақалоқ 15 октябрь куни режали равишда олиниши керак бўлган геповакс вакцинасини олиш учун туғруқ комплексига олиб келинган. Келганида неонатолог шифокор, чақалоқлар бўлими бошлиғи Дилфуза Ҳасанова томонидан кўрилиб, умумий аҳволи яхшилиги ва вакцина олишга қарши кўрсатмалари бўлмаганлиги учун вакцинацияга рухсат берилган, асоратлари тушунтирилган ва эмлаш амалга оширилган. Чақалоқнинг умумий аҳволи қониқарли бўлган. Онасининг гапига кўра, кечаси безовта бўлмаган.

    Маълум қилинишича, мурожаат муаллифининг «туғруқхона биносини таъмирлаш учун пул сўради» деган даъволари асоссиз. Туғруқ комплекси биноси маҳаллий бюджет ҳисобидан таъмирланмоқда.

    Туғруқхонада физиологик туғруқлар учун бирламчи дори воситалари мавжуд. Гулчирой Қаюмовага ва унинг чақалоғига ҳам туғруқхонада бор дори-дармонлар ишлатилган. Ҳеч кимдан ҳеч қандай дори учун пул сўралмаган, дейилади бошқарма хабарида.

    16 октябрь куни эрталаб соат 10:10 да Гулчирой Қаюмованинг чақалоғини бувиси Фазилат Нормуродова кўтариб БСЖ вакцинасини эмлатиш учун туғруқ комплексидаги эмлаш хонасига олиб келган. У эмлаш ҳамшираси чақалоқлар бўлими бошлиғи Дилфуза Ҳасанова ва доя Соҳиба Жўраевани чақиртирган. Улар чақалоқни кўриб, аҳволи яхши эмаслигини, ранги кўкимтирлигини, тезда уни болалар шифохонасига олиб бориш кераклигини айтган. Боланинг аҳволи яхши бўлмаганлиги сабабли у БСЖ вакцинаси билан эмланмаган.

    Шундан сўнг боланинг яқинлари ўзларининг машинасида уни вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказига ўта оғир аҳволда олиб борган. Чақалоқлар реанимацияси бўлимида кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, тахминан 15 дақиқадан сўнг биологик ўлим содир бўлган. Ўлим сабаби — ҳомила ичи инфекцияси, сепсис, миякомаси, мия шиши.

    Таъкидланишича, чақалоқ 15 октябрь куни кечаси безовта бўлганида уни шифохонага олиб келиш ўрнига маҳаллий қишлоқ табибига олиб борилган, буни чақалоқнинг бувиси шифокорларнинг ёнида айтган. Чақалоқни ўз вақтида шифокорга кўрсатмасдан, уйида ушлаб туриш унинг аҳволи оғирлашишига сабаб бўлган.

    Мурожаатда қайд қилинган «сентябрь—октябрь ойларида мазкур туғруқ комплексида жами 5 нафар гўдак ўлими содир бўлди», деган даъво ўз исботини топмаган. Бу муддат давомида туғруқ комплексида биронта ҳам гўдак ўлими қайд этилмаган.

    Косон тумани тиббиёт бирлашмасининг навбатдан ташқари тиббий кенгашида мазкур вазият атрофлича муҳокама қилинган. Аниқланишича, туғруқ комплекси чақалоқлар бўлими бошлиғи, неонатолог Дилфуза Ҳасанова, доя Соҳиба Каримова, бош шифокор ўринбосари Давлат Султонов бу борада масъулиятсизлик қилган, яъни чақалоққа геповакс вакцинасини олмасдан туриб унинг уйга олиб кетилишига йўл қўйган.

    Шу сабабли Дилфуза Ҳасанова ва Соҳиба Каримова эгаллаб турган вазифаларидан озод этилган, Давлат Султонов энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилган.

    24.10.2019, 22:14   Изоҳ (0)   21240
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанддаги паррандачилик фермасида юз берган ёнғинда қарийб 8 мингта жўжа ёниб кетди

    24.10.2019, 21:42

    Президент Чилонзордаги «Ориент керамик» саноат корхонасини бориб кўрди

    24.10.2019, 21:13

    «Юксалиш» ҳаракати Ўзбекистоннинг ОАВ ва интернет тармоғидаги жамоатчилик фаоллари Топ-30 талик рўйхатини тузди

    24.10.2019, 20:59

    Танзила Норбоева император Нарухито ва Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашди (фото) 

    24.10.2019, 20:15

    ФВВ Хоразмдаги оиланинг ис газидан заҳарланиш сабабини аниқлади

    24.10.2019, 19:14

    Ўзбекистонда аҳоли ўлимининг энг асосий сабаблари ошкор қилинди

    24.10.2019, 18:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ИИБ ходими томонидан калтаклангани айтилган аёл воқеаси ўрганилмоқда — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 11 август, 15:36

    Ўзбекистонда норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади

    Ўзбекистон | 11 август, 15:25

    “Ғазо урушини тугатишнинг энг яхши йўли — ҲАМАСни мағлуб этиш” — Нетаньяху

    Дунё | 11 август, 15:10

    “ПСЖ” “Челси” футболчиси учун 150 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 11 август, 14:50

    БМТнинг Афғонистондаги ходималарига ўлим билан таҳдид қилинди

    Дунё | 11 август, 14:45

    Организмга D витамини танқислигини билдирувчи белгиларни биласизми?

    Маслаҳатлар | 11 август, 14:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.