Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани «Димишқибола» маҳалласида жойлашган «Дарғом Парранда Файз» МЧЖга тегишли паррандачилик фермасида ёнғин содир бўлди. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёзишича, ёнғин ҳақида 23 октябрь, чоршанба куни соат 19:15 да хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 16 дақиқада етиб борган (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 16 километр) ва ёнғин соат 19:50 да ўраб олиниб, соат 21:50 да бартараф этилган.
Мавзуга доир: Бурчмулла ўрмонидаги 20 гектар очиқ майдон ёниб кетди
Ёнғинга қўлбола иситиш мосламасидан фойдаланиш сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)