Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Осмондаги болалар» фильмидаги Ҳамдам роли билан машҳурликка эришган актёр Музаффар Саъдуллаев «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Фото: YouTube

Суҳбат давомида Музаффар Саъдуллаев орзусидаги рол ҳақида гапириб берди.

Бу нарса ҳақида ҳеч қачон сўрашмаган, сўрашганида ҳам айтмас эдим. Беркитмайман, ал-Бухорий образини ўйнашни жуда хоҳлайман. Лекин, шуни ҳам биламанки, ал-Бухорий ролига мен торта олмасам керак.

Ўзимча у одамнинг сиймоси, кўриниши қандай бўлганлигини тасаввур қиламан. Китобларда ўқиганмиз, озгина шашти баланд, қаҳри қаттиқ одам бўлган дейишади. Билмайман, нимагадир шу охирги икки йилда шу нарса миямда айланади.

Биламан, у образни ўйнашни ўзи бўлмайди. Чунки, Абдураҳим ака Исмоилов ‘Кинода кўз кўп нарсани ифодалайди’ , — дейдилар. Актёр аввало, У одамнинг, яъни, диндор одамнинг ичидаги туйғуларини, дунёқарашини, унинг фикрлашини қилиб бериш керак. Шуни қила оламанми, йўқми, ўша савол хаёлимда айланаверади. Мен бу ролни ижро эта олмасам керак деб ўйлайман.

Музаффар Саъдуллаев, актёр, «Инсон» киностудияси раҳбари