Американинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниэл Розенблюм ҳали Тошкентга келмасдан туриб ўзбек тилини ўрганишга киришган ва унинг интернет саҳифаларидаги чиқишлари ўзбекистонликлар томонидан илиқ кутиб олинган эди.
«Дунё» ахборот агентлигининг ёзишича, ҳозирда америкалик дипломат ўзбек тилини пухта ўрганишни давом эттирмоқда.
«Мен ўзбек халқи ҳамда унинг катта маданий мероси ва бой тарихини чуқур ҳурмат қиламан. Шунинг учун ўзбек тилини ўрганяпман», — дейди америкалик дипломат нашр билан суҳбатда.
Изоҳ (0)