Яккасарой туман ИИБ томонидан фирибгарлик жиноятини содир этган хусусий тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Яккасарой туман ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган «Professional football academy» МЧЖ раҳбари 20 ёшли И.Н.га фуқаро Г.М.нинг ўғли Ж.С.ни Испаниядаги футбол академиясига ўқишга жўнатиш эвазига аёлдан 35 миллион сўм пулини олган.
Бироқ И.Н. шу пайтгача ваъдасини бажармай келган, пулларни ҳам қайтармаган.
Ушбу ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) тегишли қисм ва бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)