• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шарқий Европа футболидаги ирқчилик қандай келиб чиққан? Элизабет Уоррен АҚШнинг навбатдаги президенти бўладими? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Ироқни қандай қутқариш мумкин?

    Ироқ бош вазири сунний мусулмон жамоалари билан тил топиша олди, курдлар билан келишди, аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Бош вазир иқтисодиётни изига тушира олмаётгани ироқликларнинг норозилик чиқишларига сабаб бўлмоқда, деб ёзади The New York Times нашри.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Бир неча йилдан бери бошқарув элитасининг ишсизлик кўлами ва авж олган коррупцион тизимларга чора топа олмаётганидан ироқликлар сабр косаси тўлиб, норозилик  намойиши ўтказди. Ироқда ўтган ҳафтадан бери тинмаётган норозилик намойишларида Бағдод ва мамлакатнинг жанубий қисмларида истиқомат қилувчи ўн минглаб одамлар намойишларда қатнашмоқда. Намойишлар чоғида 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди ёки ҳибс этилди. Телевидение ва радиостанцияларга ҳужумлар уюштирилди, интернет тармоғи узиб қўйилди. Ироқ бош вазири Одил Абдул Маҳди 2014 йилда ИШИДчилар Мосулни босиб олган даврдан бери мамлакатнинг асосий сиёсий бўҳронининг олдини олиш сиёсатида муваффақиятсизликка учради. Норозилик намойиш тарафдорларининг фикрларига кўра, бош вазир бор айбни ўз зиммасига олиб, норозилик намойиши иштирокчиларининг ўлимига йўл қўйган расмийларнинг тергов қилинишини таъминлаши керак.

    Намойишчилар иш ўринлари яратилишини, ироқлик расмийларнинг халқ олдидаги ҳисобдорлиги таъминланишини талаб қилмоқда экан, бош вазир ироқликларнинг асосли талабларини амалга оширишга ваъда берди ва Ироқ муаммоларини ҳал қилишнинг мўъжизавий йўли йўқлигини ҳам қўшимча қилди.

    Ироқ халқи назарида, бош вазир ойлик ошириш, қашшоқ оилаларга энг кам иш ҳақи миқдоридаги моддий ёрдам тўланиши ва уй жой учун имтиёзли кредитлар беришни йўлга қўйиш сиёсатида муваффақиятсизликка учради.

    Собиқ вице-президент ва молия вазири Абдул Маҳди ҳокимият тепасига 2018 йил октябрь ойида келди. Унинг ҳокимият тепасига келишида коалицион ҳукумат бир овоздан унинг номзодини бош вазирлликка кўрсатиши натижасида юз берди. Шиа жамоаларида нуфузга эга бўлган бош вазир муросасозлик сиёсати билан машҳур ва олдинги етакчилардан догматизмдан йироқлиги билан фарқ қилади.

    Ироқ сиёсий элитасида охирги 13 йил мобайнида бир диний жамоани бошқасидан устун қўйишга қаратилган сиёсат бартараф этилди. Ироқ парламенти спикери, сунний жамоатининг нуфузли намояндаси Муҳаммад ал-Ҳолбусийнинг сўзларига қараганда, «бугунги Ироқда асосий сиёсий маслак ташқи сиёсат ва иқтисодиёт бўлади».

    Абдул Маҳди бош вазирлиги даврида сунний жамоалар сиёсий жараёнларда иштирок этиши таъминланди. Шунингдек, унинг даврида расмий Бағдоднинг курдлар билан алоқалари тикланди ва уларга бош вазир ҳукуматидан портфель эгаллашига имкон берилди.

    Ижтимоий барқарорликка эришилишига, жамиятда ёшлар миқдорининг ўсиши, айрим иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига қарамасдан, Ироқ ҳукумати олдида катта портлаш хавфи турибди. Ҳозирги кунда Ироқда 30 миллион аҳоли истиқомат қилади ва бу кўрсаткич бир неча ўн йилликда 50 миллионга етиши тахмин қилинмоқда. Ироқ аҳолисининг 60 фоиздан кўпи 24 ёшга етмаганларни ташкил этмоқда. Ҳар йили 700 минг иш ўрни яратилишига муҳтожлик сезилмоқда. Аммо Ироқда инфратузилма мавжуд эмас, салоҳиятли давлат бошқаруви ва хусусий сектордаги муаммолар ироқликларнинг талабига жавоб бермайди.

    Абдул Маҳди ҳукумати Германия билан энергетика тизимини ислоҳ қилиш борасида келишувга эришди ва қўшнилар билан яхши муносабатларни қайта тиклади. Аммо, шунга қарамасдан, Ироқ ҳукумати мураккаб муаммолар қаршисида қолмоқда. 1980 йилдан буён Ироқнинг сув таъминоти билан боғлиқ муаммолари 30 фоизга қисқарган бўлса, 2025 йилга бориб сув муаммоларининг юзага келиши 60 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, озиқ-овқат саноати ҳамда электр энергияси ишлаб чиқарилишига салбий таъсир этади.

    Ироқ айни пайтда нефть экспорти даромадлари боғлиқ мамлакат бўлиб қолмоқда. Мамлакатнинг таълим тизими бир вақтлар аъло даражадалиги билан ном қозонган бўлса, ҳозирда аянчли аҳволда. Ҳукумат таълим тизимига бор-ёғи 8 фоиз бюджет ажратмаларини сарф этади.

    Ироққа ёрдам керак. Аммо Ғарб Вашингтон ва Бағдод ўртасидаги асосий масалалардан Эроннинг таъсирини муҳокама қилади. АҚШ учун оғриқли нуқта эса Бағдоднинг Теҳрон таъсири остида қолаётганидир. Эрон ва Ироқ ўртасидаги савдо айланмаси 12 миллиард долларни ташкил қилиб турган бир вазиятда АҚШ – Ироқ савдо ҳажми 1,3 миллиард доллардан ошмайди.

    Муаммони ҳал қилишнинг бир йўли – Ироқнинг Эронга энергетик қарамликдан халос қилиши лозим; бу мамлакатга энергетик мустақилликка эришиш имконини беради.

    Бош вазирни истеъфога чиқариш, янги ҳукуматни тузиш ва янги бош вазир ҳокимият тепасига келиши муаммонинг ечими бўла олмайди.

    Украинада коррупцияни қандай тугатиш мумкин?

    СССР тарқалиб кетгач, олий маълумотли иш кучи ва улкан табиий захираларга эга бўлган, саноати ривожланган Украина 28 йиллик давр оралиғида турғунлик ҳолатида қолиб кетади деб ким ҳам ўйлабди дейсиз. 1991 йилда Украинага нисбатан қашшоқроқ бўлган Польша бу давр ичида ялпи ички маҳсулотини жон бошига ҳисоблаганда уч бароварга кўпайтиришга муваффақ бўлди, деб ёзади The Project Syndicate нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Украинларнинг кўпчилиги бунинг сабабини мамлакатда коррупсион схемалар урчиб ётганида деб ҳисоблайди. Ҳеч бир мамлакатда коррупция бесабаб пайдо бўлмайди. Украинадаги коррупциянинг сабаби нимада?

    Бошқа постсовет республикаларида бўлгани каби, Украинада ҳокимият узоқ вақт собиқ коммунистик партия элитасининг қўл остида бўлиб келди. Украина компартияси Россия компартиясининг сиёсатини дастаклади ва украин халқи манфаатларига хилоф фаолият олиб борди.

    Собиқ совет элитаси қўли остида қолган мамлакатларда бўлгани каби, Украинада ҳам вазият яхшиланмади. Сиёсий элита ва у яратган олигархат бир-бири билан ҳокимият учун курашди ва мамлакатни оғир аҳволга солиб қўйди.

    Рақобатчи кланларнинг фракциялари устунлик қилиши туфайли Украина «ўта фаол» деб аталадиган институтлар асирига айланиб қолди. Бу «ўта фаол» шундай механизмки, улар жамиятнинг ўта тор бир қисми ҳокимиятини таъминлаб, қолган барчани сиёсий овоздан маҳрум қилади. Иқтисодий ўйин майдонини бузиб, барқарор ўсиш учун зарур бўлган инновация ва инвестицияларни рағбатсизлантиради.

    Бунинг олдини олмасдан туриб коррупцияни тушуниб бўлмайди. Украинада амалдорлар ҳокимиятни суиистеъмол қилишини ва коррупцияни тугатишга имкон бўлганда ҳам, мамлакат иқтисодий ўсишига «ўта фаол» институтлар барибир тўсқинлик қилаверади. Кубада ҳам Украинадаги вазият юзага келган: ўша кезларда Фидель Кастро ҳокимиятни қўлга олиб, собиқ режим коррупциясига барҳам берган эди. Аммо Кастро ҳам янгича типдаги «ўта фаол» тизим юзага келишига замин яратиб берди. Қайталаган юқумли касаллик сингари, порахўрлик «ўта фаол» тизимни қисқа фурсатда зарарлантиради.

    Ҳозирги замон жамияти низоларни ҳал қилиш, захираларни тақсимлаш ва бозорларни бошқариш борасида мураккаб институтларга таянади. Жамиятнинг ишончи йўқлиги боис бу каби муассасалар ўз ишларинини самарали даражада тартибга қўя олмайди. Оддий фуқаролар муваффақиятга шахсий алоқалар, таниш-билиш ва пора орқали эришилади, деб  ҳисоблай бошлайди. Иқтисодиётда тарафкашлик, судларда келишувчилик, сиёсатда мансаблар сотиладиган жамият вужудга келади. Вақт ўтиши билан жамият онгига «коррупсион маданият» сингиб кетади. Украинада ҳозирда таълим ҳам коррупциялашган. Илмий даражалар сотилади ва сотиб олинади. Бу эса миллатнинг инқирози билан тугайди.

    Кимдир кучли давлатда коррупцияни тугатиш мумкин деб ҳисоблаши мумкин. Аммо Хитой мисолида олиб қарайдиган бўлсак, кучли ҳокимиятнинг мавжудлиги коррупцияга барҳам бера олмаяпти. Хитойдаги коррупцияга қарши кампания мансабдорлар жиноятларига қарши тўлиқ кураш ўрнига ҳукумат рақибларига қарши кураш ҳаракатига айланиб кетди.

    Коррупцияга қарши самарали курашиш учун фуқаролик жамияти фаоллиги керак. Суд тизимининг шаффоф ва адолатлилиги ва оддий фуқароларга порахўр амалдорлардан халос бўлиш имконияти берилиши коррупцияга қарши курашда самара беради.

    Украинада бутун жамиятни коррупцияга қарши сафарбар қилиш имкони борми? Ҳа. Украинада ёш, сиёсий фаол аҳоли мавжуд. Украин халқи коррупцияга барҳам бериш шартлигини яхши англайди. Зеленский сайловолди кампаниясида коррупцияни тугатиш дастурини эълон қилган, бу ёғига ана шу дастурни ишга тушириш лозим.

    Шарқий Европа футболидаги ирқчилик илдизлари қаерга бориб тақалади?

    Софияда ўтказилган Англия – Болгария футбол учрашувида болгар футбол ишқибозларининг инглиз миллий терма жамоаси таркибидаги қора танли футболчиларни таҳқирлаши асосида The Times нашри Шарқий Европа футболидаги ирқчилик кайфияти илдизлари қаерга бориб тақалиши борасида мақола чоп этди. Мақолада Шарқий Европа футболидаги ирқчилик илдизлари Англия, Италия ва Испания футболидан излаш лозимлиги очиқланади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Совет Иттифоқининг емирилиши ва коммунистик ғоялар инкор қилинишидан келиб чиққан миллатчиликнинг ўсиши ўта ўнг кайфиятдаги мутаассиб ташкилотларнинг вужудга келишига олиб келди. Ирқчилик – экстремистик мафкуранинг мантиқий оқибати.

    Моҳиятан улар ўтган асрнинг 80-йилларидаги инглиз фанатларининг хулқ-атворини ўзлаштириб олди. Трибунада свастика ва Рейх байроқларининг ҳилпираши Шарқий европалик футбол ишқибозлари айнан уларнинг стадионларида кўрган эди. Сўнг улардан ўрнак ола бошлашди.

    Болгария пойтахти Софиянинг «Левски» футбол жамоасининг неонацист фанатлари айниқса энг радикал ҳисобланади. Улар Италиянинг «Лацио» жамоаси фанатлари билан норасмий биродарлик ўрнатган. Фан-клуб аъзолари ўнг кайфиятдаги радикал фанатлар билан тўлиб кетган. Умуман олганда, Европа футболида ўнг кайфиятдаги радикаллар турли клубларга ишқибозлик қилса-да, улар орасидаги алоқалар анча яхши.

    Италия мисолида олиб қаралса, «Ювентус»дек йирик жамоа ўзининг энг радикал ишқибозлари билан апоқ-чапоқ бўлишдан тортинмайди. «Ювентус»даги ҳолат шундай эканми, демак, стадионлари камтарроқ, мухлислари камроқ бўлган клублардаги ўнг радикаллар катта таъсирга эга эканлигидан ажабланмаса ҳам бўлаверади.

    Клубларга юзларча қўриқчилар керак бўлиб қолганда, улар синалган одамларга мурожаат этади. Софияда ўтказилган Болгария – Англия учрашувида айнан шундай вазият юз берди. Ўйин гувоҳларининг айтишича, йигирматача одам навбатчилик боғичларини ечиб, ирқчилик шиорлари билан қичқираётган оломонга аралашиб кетди.

    Ўта ўнг сиёсий партиялар бутун Европа мамлакатлари бўйлаб кучайиб бормоқда, сиёсий ҳаёт тобора қутблашиб, радикал кучларнинг нуфузи ортиб бормоқда. Миграция инқирози туфайли Болгариянинг ўзида неонацист гуруҳлар ўз мудофаа тизимларини ташкил қилиб олган. Ҳарбийлашган гуруҳлар Болгария чегараларида Туркиядан келаётган мигрантларни ва қочоқларни мамлакат ичкарисига қўймаслик учун қўриқчилик қилмоқда. Лўлиларга қарши қаратилган ҳужумлар ҳам қайд этилган ҳолатлар маълум. Июнь ойларида Болгария – Чехия учрашувида Софиядаги ўйин хавфли тус олиши маълум қилинган. Ўйин пайтида эса стадионда неонацист байроқлари ҳилпираб, УЕФА Болгария терма жамоасига нисбатан чора кўришга мажбур бўлган эди.

    Бу сафарги ўйинга барча чоралар кўрилганига қарамасдан, бўлган воқеа барчани ларзага солди. Қора танли ўйинчиларга ёғилган ҳақоратлар гўёки ўзининг ёмон обрўларини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётгандек тасаввур уйғотди.

    АҚШда сайловолди кампанияси авжида. Ким етакчи?

    15 октябрь санасида Огаё штатидаги Вестервилда демократик партиянинг президентликка даъвогарлари ўртасида дебатлар бўлиб ўтди. Бу дебатларга тарихдаги энг кўп сонли томошабинлар йиғилди, деб ёзади The Fox News нашри. Мазкур дебатлар нимаси билан эсда қоларли бўлди?

    Фото: NBC News

    Фото: NBC News

    Сенатор Элизабет Уоррен бу дебатларда асосий ғолибга айланди. Вермонтлик сенатор Берни Сандерс ва Саут Бенд мэри Пит Бутижичларнинг чиқиши ҳам эсда қоларли бўлди.

    Уч соат давом этган дебатларда собиқ вице-президент Жо Байден ва яна саккиз нафар номзод мағлубиятга учради.

    Уорреннинг кучли чиқиши унинг президентликка номзод сифатидаги мавқеини анча мустаҳкамлади. У зийраклик, ҳушёрлик борасида бошқа номзодларнинг вербал ҳужумларини қайтаришда яхши тайёргарликдан ўтганини намойиш этди. Ҳаттоки соғлиқни сақлаш ва бойликка солиқ солиш бўйича оғриқли саволларга ҳам ўта зукколик билан жавоб берди ва ўзига қарши ҳужумларга муносиб жавоб қайтарди. Унинг бойликка солиқ солишга қаратилган жавобини танқид қилган номзодларга Уоррен хоним «Нима учун америкаликларга сармоя киритмасдан, миллиардерларни ҳимоя қилишни муҳим деб ҳисоблайсизлар?» дея савол ташлади.

    Дебатлар пайтида Уоррен хонимнинг бошқа номзодлардан кўпроқ гапиргани ва кўпчиликнинг диққатини ўзига торта олгани дебатларнинг муҳим қисми бўлди.

    АҚШда ўтказилган сўровлар натижасига кўра, Уоррен хоним етакчи ўринда ва сайлов кампаниясига кўпроқ маблағ тўплай олди.

    Берни Сандерс яқинда бошидан ўтказган юрак хуружи унинг дебатлардаги иштирокига бироз таъсир кўрсатди. Аммо дебатларнинг сўнг дақиқаларида Сандерс кучли чиқиш ирод қилиб, Уоррен хонимдан кейинги иккинчи ўринни эгаллади. Лекин қария Сандерс Элизабет Уорренни қувиб ўта олиши амри маҳол. Яна ким билади дейсиз.

    Мэр Бутижич ёш сўл марказчиларни номзоди сифатида ўзини яхши кўрсата олди. Бутижич Трампнинг Сурия шимолидан америкалик ҳарбийларни олиб чиқишини танқид қилиши гулдурос қарсаклар ёғилишини таъминлади. Бу эса унинг мўътадил сайловчилар ичидаги обрўси ва рейтингдаги ўрни ошишига олиб келади.

    Жо Байден, кўпчилик кутганидек, демократлар ишончини оқлай олмади ва унинг чиқиши кутилган натижани бермади. Табиийки, Байденга навбатдаги турда қийин бўлади, унинг рейтинги пасайишда давом этмоқда.

    Эми Клобушар ўзи учун ниҳоятда зарур бўлган рейтингни оширишга эриша олмади ва мағлубиятга учради.

    Калифорниялик сенатор Камала Ҳаррис ҳам дебатларда 5 фоиз овоз тўплай олди холос. У энди ўз рейтингини яхшилай оладими? Мураккаб савол.

    Габбард, Кастро, Стейер, Букер, О’Рурк, Янг каби номзодлар, гарчи сайловчилар уларга Трампни енгишга етарли даражада ишонч билдирган бўлса-да, ўтган дебатларда аянчли мағлубиятга учради.

    2020 йилги президентлик пойгаси эса қизигандан қизимоқда. Воқеаларни кузатамиз.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    19.10.2019, 14:27   Изоҳ (0)   48329
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиянинг Красноярск ўлкасида дамба ўпирилди. 12 киши ҳалок бўлди, 10 дан ортиқ одам бедарак йўқолган (видео)

    19.10.2019, 13:26

    Франция миллий мажлиси депутатлари Туркияни НАТО аъзолигидан чиқаришни таклиф қилди

    19.10.2019, 12:14

    Каталониядаги норозилик намойишлари давомида қарийб 90 киши жароҳатланди

    19.10.2019, 10:12

    Афғонистонда масжиддаги портлашлар натижасида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

    19.10.2019, 08:15

    Лондондаги қироллик суди Назарбоевнинг неварасига ҳукм ўқиди

    19.10.2019, 03:17

    Видео: Қозоғистонда ота ўз жонини қурбон қилиб, ўғлини автобус остидан қутқариб қолди

    19.10.2019, 01:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.