Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва мутасадди идоралар ходимлари 17 октябрь, пайшанба куни Telegram’даги «Борода» каналига «Андижонда пиёда эътирози: Пиёдалар йўл белгиларини ким қўйган бўлса ҳам йўлни ўртасигаям қўйсин, мана шу жойда 4 марта ЙТҲ содир бўлибди» сарлавҳаси остида жойлаштирилган видеомурожаатдаги вазиятни ўрганиб чиқди, деб хабар беради ИИВ ахборот хизмати.

Скриншот: Telegram

Скриншот: Telegram

Аниқланишича, Андижон шаҳрининг Фурқат кўчасида жойлашган болалар шифохонаси олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидаги 5.16.1 ва 5.16.2 йўл белгилари ҳамда 1.14.1 ва 1.14.2 ётиқ йўл чизиқлари давлатлараро стандартлар (ГОСТ-23457-86) талабларига мувофиқ.

«Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 91-бандида «Пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 5 метрдан кам масофа қолганда тўхташ тақиқланади» деб баён қилинган. Ушбу видео мурожаатдаги 5.16.1 ва 5.16.2 йўл белгилари кўринмаётганлигига сабаб, пиёдалар ўтиш жойида ва улардан олдин 5 метрдан кам масофа қолганда транспорт воситаси тўхтаб турганлигида.

«Ҳозирда Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Андижон шаҳрининг Фурқат кўчасида жойлашган болалар шифохонаси олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига фуқаролар томонидан автомашиналарни қўйиб олиш ҳолатларига барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш чоралари қўрилмоқда», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади