Канадалик фотограф Кристофер Хервиг собиқ Совет иттифоқи мамлакатларини кезиб чиқди ва улардаги метроларнинг бекатларини суратга олди. Фотографнинг альбомидан Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон» йўлидаги «Космонавтлар» бекати ҳам жой олди.

Фото: Кристофер Хервиг/«Совет метро бекатлари»

«Космонавтлар» бекати 1984 йилда ишга туширилган. Бекат Валентина Терешкова, Юрий Гагарин ва бошқа космонавтларнинг тасвирлари туширилган керамик медалёнлар билан безатилган. Безакчиларнинг ғоясига кўра, бекатнинг шифти Сомон йўлини эслатиши керак.

Кристофер Хервиг собиқ Совет иттифоқи мамлакатлари транспорт архитектураси мухлиси ҳисобланади. У 2015 йилда «Совет автобус бекатлари» номли альбомни тақдим этган, 2017 йилда эса альбомнинг иккинчи томини чоп эттирган. Энди эса унинг эътиборини метро тортди.

«Совет метро бекатлари» номи остида чиқарилган альбом муаллифнинг дастхати билан 25 фунтдан сотувга чиқарилган.

Шунингдек, альбомдан бошқа бир қатор Собиқ иттифоқ мамлакатларидаги метро бекатлари ҳам ўрин олган.

Россиянинг Самара шаҳридаги «Гагарин» бекати

Фото: Кристофер Хервиг/«Совет метро бекатлари»

Беларусь пойтахти Минск шаҳридаги «Челюскинсев хиёбони» бекати

Фото: Кристофер Хервиг/«Совет метро бекатлари»

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Автово» бекати

Фото: Кристофер Хервиг/«Совет метро бекатлари»

Украинанинг Харков шаҳридаги «Киев» бекати

Фото: Кристофер Хервиг/«Совет метро бекатлари»

Россиянинг Нижегород шаҳридаги «Чкалов» бекати

Фото: Кристофер Хервиг/«Совет метро бекатлари»