• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Миллий тикланиш» партияси Кабул Дусовни депутатликка кўрсатиладиган номзодлар таркибидан чиқарди

    «Миллий тикланиш» Марказий кенгаши Ахборот хизмати Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Кабул Дусовнинг «Файзбоғ» ахборот каналига берган интервьюси юзасидан расмий баёнот берди.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube
    «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши шуни маълум қиладики, Кабул Дусовнинг партия аъзолигидан чиқиш ҳақидаги мурожаати маълумот учун қабул қилинди.

    Унинг ижтимоий тармоқлар ва айрим сайтлардаги чиқишларида партия уставига риоя этмаганлиги, шунингдек, партия обрўсига путур етказувчи ахборотларни тарқатгани, партия имижини оширишга тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни амалга оширгани учун кўп минг сонли партия аъзоларининг Кабул Дусовга нисбатан партиявий чора кўриш ҳақидаги мурожаатларини инобатга олган ҳолда 2019 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтадиган партиянинг навбатдаги съездида халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлигига кўрсатиладиган номзодлар таркибидан чиқарилганлигини маълум қиламиз.

    Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати томонидан партия раҳбари номига айтилган асоссиз, шахсий ғараз мақсадларига таянган бўҳтонлар депутатнинг шахсига баҳо бериш учун кенг жамоатчиликка етарли бўлишини инобатга олиб, партия ушбу масалани муҳокама учун мавзу эмас, деб ҳисоблайди.

    Ҳуқуқий жиҳатдан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40—41-моддаларига мувофиқ («Туҳмат», «Ҳақорат қилиш»), судга мурожаат қилиш учун барча далиллар ва асосларнинг мавжудлигига қарамасдан партия раҳбари ушбу ҳуқуқдан фойдаланмаслигини маълум қиламиз.

    Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши бундан буён ҳам барча даражадаги депутатлардан партиявий интизомга қатъий риоя қилиш, сайловчилар эътирозига сабаб бўлувчи, партия электорати манфаатларига зид келувчи ҳаракатларни амалга оширмасликни ҳамда депутатлик масъулиятини оширишни талаб этади. Амалдаги қонунчиликка асосан, бундай ҳолларда депутатларнинг ваколатларини муддатидан аввал тўхтатиш мумкинлигини маълум қилади.

    «Миллий тикланиш» Марказий кенгаши Ахборот хизмати

    Тармоқларда Тошкентнинг Яшнобод тумани аҳолиси Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати, «Миллий тикланиш» партиясидан бўлган Кабул Дусов Махтумқули кўчасидан 22-авиашаҳарчага алоҳида ўзи учун кириш йўлини очмоқчилигидан норозилиги тасвирланган видео тарқалган эди. Кейинроқ депутат барча ҳужжатларни расмийлаштиргани, Тошкент шаҳар ҳокимиятидан, шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан ва бошқа ташкилотлардан рухсат олгани, бироқ аҳоли бунга қарши чиққани ҳақида вазиятга изоҳ ҳам берганди. Куни кеча эса, депутатнинг «Менинг юртим» телеканли мухбирига қилган қўполлиги тасвирланган видео тарқалди.

    Эслатиб ўтамиз, депутат Кабул Дусов аёлларнинг сиёсатга аралашишини қоралагани ҳамда Шавкат Мирзиёевдан уйғурларни ҳимоя қилишни илтимос қилиб ёзган постлари орқали танилган эди.

    18.10.2019, 11:33   Изоҳ (0)   34385
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИВ Ўзбекистонда яқин қариндошлар машинани ишончномасиз ҳайдаши масаласига аниқлик киритди

    18.10.2019, 11:18

    Хотинини ўлдириб, сўнгра жасадини кул уюмига кўмган деҳқонободлик эркак қўлга олинди

    18.10.2019, 10:15

    Урганчда уч нафар бола ёнаётган уйдан қутқариб олинди

    18.10.2019, 09:46

    «Москва—Пхукет» бўйича учган Boeing маст йўловчи сабаб Тошкентга қўнди

    18.10.2019, 09:30

    Самарқандда бир нечта уйга сув тошди

    18.10.2019, 09:24

    Акмал Саидов Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитаси аъзолигига сайланди

    18.10.2019, 09:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.