18 октябрь, жума куни эрталабдан Самарқандда ижод қилаётган адиблар, шоирлар, нуронийлар Ислом Каримов ҳайкали олдидан Сартепа, Сўғдиёна, шаҳар халқаро аэропорти бўйлаб карнай-сурнай садолари остида ҳаракатланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Кимёгарлар шаҳарчаси «Нурафшон» санъат саройида, вилоят мусиқали драма театрида, «Ёшлик» истироҳат боғида, Ислом Каримов кўчасида, Алишер Навоий номли марказий маданият ва истироҳат боғида, Фарҳод шаҳарчасидаги «Зарафшон» истироҳат боғида ҳамда Сўлим шаҳарчасида соат 9:00 дан 21:00 га қадар 12 соат давомида маданий дастурлар намойиш этилади.

Унда Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлими, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг истеъдодли ўқитувчи ва ўқувчилари, вилоят мусиқали драма театри актёрлари, фолклор жамоалар, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси вилоят бўлими санъаткорлари ҳамда маданият марказлари ижодкорлари ўз дастурлари билан чиқиш қилади.