• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ливанда WhatsApp ишлатганлик учун солиқ жорий этилгач намойишлар бошланди. Уларда икки хорижлик ҳалок бўлди

    Ливанда минглаб намойишчилар Саад Ҳаририй коалицияси ҳукуматининг солиқ сиёсатига қарши норозилик билдирмоқда. Халқнинг норозилигига ҳукуматнинг WhatsApp мессенжеридан фойдаланганлик учун солиқ жорий қилиши ва тўлов миқдорини ойига 6 АҚШ доллари қилиб белгилангани сабаб бўлган. Намойишлар вақтида Телекоммуникациялар вазири Муҳаммад Шукур ушбу қарорнинг бекор қилинганлигини билдирган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Ҳукумат саройи ва парламент биноси яқинидаги Риёд Солиҳ майдонида ўтган норозиликларда одамлар: «Халқ ҳукумат алмашишини истамоқда!», — дея бақирган. Намойишчилар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувлар ҳам содир бўлган.

    17 октябрь, пайшанба куни бошланган норозилик ҳаракатлари иштирокчилари шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудларда — кўчаларга, автострадаларга ёнаётган шиналарни улоқтирган. Байрутни мамлакатнинг жанубий ҳамда шимолий ҳудудлар билан боғловчи йўллари ёпилган, шунингдек, тоғ довони йўналишидаги Дамашқ трассаси ҳам эгалланган. Намойишчилар автомобиль қатнови қисмига ўз чодирларини жойлаштириб олган.

    Фото: MyMcMurray

    Фото: MyMcMurray

    18 октябрда Ливан хавфсизлик кучлари намойишчиларнинг ҳаракатларига қаршилик кўрсатиб кўзни ёшлантирувчи газ қўллаб уларни тарқатишга уринган. Маълумотларга кўра, ушбу ҳаракат таъсирида намойишчиларнинг бир нечтаси ҳушини йўқотган.

    Намойишлар сабаб юз берган ёнғинлар натижасида хорижлик икки нафар ишчи ҳалок бўлган. Ёнғинни ўчириш ва талафот кўрганларни қутқариш ишларини қутқарувчилар амалга оширмоқда.

    Ҳозирча ёнғиннинг қай тариқа юз бергани ва қурбонларнинг қайси давлат фуқаролари эканлиги ойдинлаштирилмаган.

    «Намойишчилар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасидаги тўқнашувлар натижасида 70 нафар одам талафот кўрган ва уларга жойида тиббий ёрдам кўрсатилган. 23 нафар норозилик иштирокчиси шифохонага олиб кетилган», — дейилади Қизил Хоч ташкилотининг Ливандаги вакилларининг баёнотида.

    Мамлакатдаги Прогрессив-социал партия раиси Валид Жумблат Байрут ва бошқа ҳудудлардаги норозиликларни «халқнинг исёни» дея таърифлади. Парламент депутати Ҳусайн Ҳожи Ҳасан эса ҳукуматдан солиқ сиёсатини ўзгартириш ва давлат бюджетини тўлдириш масалаларини халқнинг пастки қатламига зарар етказмасдан амалга оширишни таклиф этди.

    Ливан ички ишлар вазири Рая ал-Ҳасан маҳаллий телеканалларга берган интервьюсида мамлакатдаги вазият ҳукумат назорати остида экани ва бош вазир истеъфога чиқмаслигини маълум қилган.

    «Айрим жойлардаги тартибсизликларга қарамай намойишлар тинчлик билан ўтмоқда», — дея қайд этган вазир.

    Ливан бош вазири Саад Ҳаририй вазирлар ҳукумат саройигача йўллардаги намойишлар сабаб етиб кела олмагани туфайли Вазирлар маҳкамасининг Байрутдаги йиғилишини бекор қилган.

    Сентябрда мамлакат бош вазири «миллий иқтисодиётда фавқулодда ҳолат» эълон қилди ва вазирлар маҳкамасининг давлат бюджети дефицитини 2020-молиявий йилда 7 фоизга туширишга қарор қилганлигини билдирди. Июлда Ливан парламенти 2019-молиявий йил учун давлат бюджети лойиҳасини Жаҳон банки тавсиясига кўра 11 фоиздан 7,5 фоизга тушган дефицит билан тасдиқлаганди. Ҳаририй ҳукумати давлат сектори ва ҳарбийларнинг ижтимоий тўловлари ва пенсияларини қисқартириб дефолтдан қочишга уринди. 2018 йилда ўтган Париж-4 халқаро конференциясида («Қадр») донор-давлатлар Ливанга иқтисодиётини барқарорлаштириши ва катта инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириши учун 11 миллиарддан кўпроқ тўлов субсидияларисиз имтиёзли кредитлар ажратишни ваъда берган.

    18.10.2019, 16:38   Изоҳ (0)   10666
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Парижда йирик терактнинг олди олинди

    18.10.2019, 15:53

    Пенс ва Эрдўғон келишувидан кимлар манфаатдор?

    18.10.2019, 14:21

    Евросаммитда Brexit бўйича янгиланган келишув маъқулланди

    18.10.2019, 12:04

    Ҳиндистонда леопард 60 ёшли аёлни ғажиб ташлади

    18.10.2019, 11:03

    Эрон Баҳрайндан душманлик сиёсатини юритишни бас қилишини сўради

    18.10.2019, 04:36

    Туркия Суриядаги операцияни тўхтатади. Вашингтон Анқарага нисбатан санкциялар қўлланмаслигини билдирди

    18.10.2019, 01:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.