• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ЎзЛиДеП раиси Актам Ҳайитов — партиянинг қанчалик эркинлиги, қайси блогерларни ўқиши ва албатта, гўшт ҳақида (видео)

    Ўзбекистонда сайлов кампанияси бошланди. Партиялар бу сафар анча фаоллик кўрсатмоқда ва ўзига хос янги услублар билан электорат диққатини тортишга ҳаракат қилмоқда. «Дарё» ушбу кампанияни кенгроқ ёритиш ва овоз берувчиларга партиялар ҳақида кўпроқ маълумот бериш мақсадида «Сайлов олдидан» рукни доирасида партиялар етакчилари билан суҳбат уюштирмоқчи. Рукн доирасида Ўзбекистон либерал-демократик партияси раиси Актам Ҳайитов «Дарё»га партиянинг мақсадлари, амалга оширмоқчи бўлган ўзгаришлари, шунингдек, шахсий ҳаёти ҳақида гапириб берди.

    Интервью видеоси билан танишишингиз мумкин. Қуйида суҳбат матнини келтирамиз.

    Дарё: Кўпчилик партияларнинг одамлар билан ишлашида муаммолар бор, шу сабабдан одамлар партияларни танимайди, улар ҳақида етарли маълумотга эга эмас деган фикрда. Бунга сиз қандай қарайсиз?

    Актам Ҳайитов: Гапингизда жон бор, лекин сўнгги йилларда Ўзбекистондаги партиялар анча фаоллашди. 20 сентябрь куни Ўзбекистонда 22 декабрь парламент сайловлари куни эканлиги ҳақидаги хабар эълон қилинди ва шу кундан бошлаб биз сайлов жараёнларига тайёргарликни бошладик. Энг кўп овоз олиш учун ҳаммамиз ҳаракат қиляпмиз. Қайси партия ўз дастури орқали халқни унинг орзу-ҳавасларини рўёбга чиқаришга ишонтира олса ва муносиб ҳаракат қилса, шубҳасиз, ўша кўп овоз олади ва сайловда ғолиб бўлади.

    Фото: ЎзЛиДеП

    Фото: ЎзЛиДеП

    Яқинда «Ижтимоий фикр» маркази ўтказган сўровнома натижаларига кўра, овоз берганларнинг 40 фоизи қайси партияга овоз бермоқчи эканлигини билмайди. Бу биз кўпроқ халқ орасида кўпроқ ишлашимиз кераклигини англатади. Бир нарсани ишонч билан айта оламанки, аҳолининг партиялар фаолиятидан хабардор аксарият қисми ЎзЛиДеПни танийди. Биз ўзимизни янада кўпроқ танитишга ҳаракат қиляпмиз. Бугунги кунда партиямиз аъзолари сони 740 минг кишидан ошди. Бу бошқа партиялар билан солиштирганда анча кўп. Лекин мамлакатимизда 20 миллион сайловчи борлигини ҳисобга олсак, бу ҳали кам. Депутатларимиз ва жойлардаги вакилларимиз орқали узоқ-узоқ қишлоқларга бориб халқнинг муаммоларини ўрганиш, уларнинг оғирини енгол қилиш борасида жуда кўп ишларни амалга оширишимиз керак.

    - Партиялар фаолияти бу жуда катта бюрократик тизим. Партия фаолиятида жуда кўп қоғозбозлик, ҳужжатбозлик кўзга ташланади. Бу менинг шахсий мулоҳазаларим. Ўйлашимча, сиёсий партиялар бирмунча эркин фаолият олиб бориши, халқ ичида ишлаши, халқ билан расмий тилда эмас, халқ тилида гаплашиши керак. Ўз шахсий тажрибам ва кузатишларимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, Ўзбекистондаги партиялар фаолияти бундай эмас. Сиз ўз сиёсий партиянгиз фаолиятини қандай баҳолайсиз?

    - Истаймизми йўқми, ҳар бир сиёсий партия ўз сиёсий қурилмасига, ижро аппаратига эга бўлади ва машина каби ҳаракатланади. Машина мотори ҳаракатланиши учун партия ўз электорати – сайловчиларига ҳам ваъда бериши, ҳам ўша ваъданинг устидан чиқа олиши керак.

    Сиз айтган бюрократик тизим ҳақиқатан ҳам бугун бор. Қоғозсиз иш илгариги замонда ҳам юрмаган, ҳозир ҳам юрмайди. Агар одамларнинг оғирини енгил қила олса, сайловчиларнинг муаммоларига ечим топиб бера олса, у қоғозлар – яхши қоғозлар. Агар биз мақтаниш ёки ютуқларимизни кўз-кўз қилиш учунгина овоз тўплайдиган бўлсак, халқнинг ишончини йўқотамиз.

    Фото: ЎзЛиДеП

    Фото: ЎзЛиДеП

    Бу йил бир нарсани ишонч билан айтишим мумкинки, биз сайловчилар билан ишлаш форматини ўзгартирдик. Шу пайтгача бир ёпиқ хоналарда, камига махсус тайёрланган одамлар иштироки мажлислар ўтказардик. Бунга ҳеч ким эътироз билдиролмайди. Лекин биз жорий йилда халқ билан очиқ мулоқот қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам партия аъзоларини, ҳам партия фаолиятига қизиқувчиларни – тарафдорларимизни бир мақсад йўлида бирлаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Халқлар дўстлиги майдонида ўтказилган байрам тадбирида, тахминларга кўра, 8–10 мингга яқин тарафдорларимиз иштирок этди. Тадбирга ҳеч кимни ҳеч ким мажбурлаб олиб келгани йўқ. Ижтимоий тармоқларда эълон бердик холос. Тадбирда одамлар ўз ихтиёри билан иштирок этганининг яна бир исботи шуки, эътибор берган бўлсангиз, бу ёпиқ тадбир бўлмади, ким истаса бизни тарк этиши мумкин эди ва шу ҳолатда ҳам кўпчилик биз билан қолди.

    - Партиянинг одамларга реал фойдаси қандай? Партия фаолиятининг ижобий жиҳатлари нимада кўринади?

    - Жойларда депутатларимиз фаолият олиб боради ва улар партия билан чамбарчас ҳолатда ишлайди. Халқ яхши танийдиган депутатларимиз бор. Биз уларга дастур тақдим этамиз ва шу дастур доирасида улар фаолият олиб боради. Депутатларимиз ижтимоий тармоқларда – ёшлар орасида фаол ишлаяпти, турли долзарб ва муаммоли вазиятларда ўз фикрларини қўрқмай намойиш этяпти. Аёл депутатларимиздан Хўжаева Мавлуда кабилар узоқ-узоқ қишлоқлардаги аёллар масаласидаги муаммоларга жиддий эътибор қаратмоқда; Бобоев Шуҳрат ака янги сайлов кодексини ишлаб чиқишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Улар бугунги қонунларимизнинг электорат манфаатларига мос келиши ва ҳамоҳанг бўлишида муҳим рол ўйнамоқда.

    - Малакали депутатларимиз етарли эмас деб ҳисоблайсизми?

    - Профессионал ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашадиган депутатлар керак бизга. Афсуски, бундайлар ҳозир кам. Мендан нима жавоб кутаётганлигингизни тушуниб турибман. Биз ҳали ўзимиз қилаётган ишлардан қониқаётганимиз, имкониятларимизни тўлиқ даражада ишга солаётганимиз йўқ.

    - Фараз қиламиз, сайлов ўтди ва кўпчилик овоз тўплай олган партия сифатида ЎзЛиДеП сиёсат майдонига келди. Мана шу ҳолатда ўзбекистонликлар ҳаётида қандай ўзгаришлар бўлади деб айта оласиз? 

    - Жудаям тўғри савол бердингиз, сайловга қатнашаётган ҳар бир партия ўз дастурини электоратга тақдим этади. Сизнинг соҳангизни ҳисобга оладиган бўлсак, биз дастурда соҳангиз учун чекловларсиз фаолиятни, очиқликни ваъда берамиз. Сиз ўз сўзингизни дадил айтишингиз керак ва бу йўлда сизнинг ҳимоя қиладиган тизим бўлиши керак. Маошингиз ишингизга мос бўлиши, болаларингиз яхши шароитларда яшаши, ўқиши керак. Биз шуни таъминлашга ҳаракат қиламиз.

    Партиямиз – тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати. Тадбиркорга нима керак? Соғлом бозор муҳити, соғлом рақобат ва унинг фаолиятига ҳеч ким аралашолмайдиган тизим керак. Биз шунга ҳаракат қиламиз. Солиқ юкини босқичма-босқич камайтириб бориш керак – мана шу масалаларнинг барчаси сайловолди дастуримиздан ўрин олган.

    - Ўзбекистон сиёсий партиялари, жумладан, сиз раҳбарлик қилаётган партия эркин, босим ва юқоридан келадиган буйруқларсиз фаолият юрита оладими? Партиялар қай даражада эркин?

    - Бугунги кунда ҳеч ким партиялар фаолиятига аралашмайди ва аралашишга ҳаққи йўқ. Партияларнинг ўз сезди, юқори кенгаши ва бошқа тузилмалари бор. Ҳар бир партия ўз фаолият дастурини ўзи тасдиқлайди ва ўзи ижро қилади.

    - Ўзбекистонда 10 минглаб одамларни кўчага олиб чиқиш ва тадбирлар ўтказиш, менимча, қийинчилик билан амалга ошади. Сиз юқорида тилга олган тадбир сайловолди кампания тадбири бўлгани сабабли муаммосиз ўтдими? Сайловлар ўтгач ҳам кўп сонли аҳоли иштирокида мана шундай кўламдаги тадбирлар ўтказилишига рухсат бериладими?

    - Биз уч ой сайлов ҳаёти билан яшаяпмиз. Ҳар ким ўз имконияти қадар электоратни ўз тарафига оғдиришга ҳаракат қиляпти, ижтимоий тармоқларда «жанг»лар бўляпти ва буни халқ қизиқиш билан кутиб олмоқда. Бу жараёнлар сайловдан кейин тўхтаб қолмайди. Етакчи ўз етакчилигини сақлаб қолиши учун доимий тарзда дастакни ушлаб туриши керак.

    - Бу саволни бермасам, ўқувчиларимиз биздан хафа бўлиши мумкин. Яқинда Фермерлар кенгаши раиси сифатида берган баёнотингизда гўшт нархи ошиб кетаётганини тилга олиб бунга асос сифатида аҳолининг кўп гўшт истеъмол қилаётганни айтдингиз. Бу фикрингиз жуда кўп қарама-қарши муҳокамаларга сабаб бўлди, аммо сиз томондан бирор раддия ёки тушунтириш берилмади. Шу ҳақда нима дея оласиз? Ҳали ҳам шу фикрдамисиз? Фикрларингизни қандай асослайсиз?

    - Бир нарсага хурсандманки, бу масала жуда катта диққат билан, эътибор билан кузатилди. Албатта, гўшт истеъмоли жуда нозик масала, сабаби гўшт одам истеъмол рационидаги қиммат озуқалар қаторига киради. Мен ҳозирги гапларим билан ҳеч кимни оқламоқчи ёки ҳеч кимга эътироз билдирмоқчи эмасман. Ўша пайтда нутқдан айнан «Биз кўп гўшт истеъмол қиляпмиз» сўзларининг ажратиб олиниши ва асосий планга олиб чиқилишидан норози ҳам эмасман. Албатта, нутқнинг қизиқарли ва эътиборнинг тортадиган қисми шу эди. Мен шу фурсатдан фойдаланиб бу фикрга изоҳ бермоқчиман.

    Биринчидан, «кўп гўшт еяпмиз» дегани халқимизнинг ҳаммаси кўп гўшт еяпти дегани эмас! Ўзингиз ўйлаб кўринг, расмий равишда 1,4 миллион одам ишсиз. Ишсиз одамнинг кўп гўшт ейишга имконияти йўқ-ку! Паст даромадли, имконияти чекланган аҳоли қатлами бор… Бу гапни айтишимга икки сабаб бор эди. Аввало, республика бўйича гўшт истеъмоли йилдан йилга ошиб бормоқда. Чунки ҳар йили халқимиз 500–600 мингга кўпаймоқда. Аҳоли сони ошгач, табиийки, гўштга бўлган талаб ошади. Буни рақамларда ҳам келтиришим мумкин.

    Иккинчидан, аҳолининг яхши яшайдиган, ўзига тўқ қатлами сонининг ошиб бориши ҳам гўшт истеъмолининг ошишига сабаб бўлмоқда. Биз статистик натижаларни эълон қилдик. 2018 йил кўрсаткичларига қарайдиган бўлсак, гўшт истеъмоли аҳоли жон бошига 43 килограммни ташкил этмоқда. Агар бу кўрсаткични 2010 йил билан таққослайдиган бўлсак, у даврда кўрсаткичлар бугунгига нисбатан кам бўлган, яъни 33–34 килограммни ташкил қилган. Умумий истеъмолни ҳисобини келтирадиган бўлсак, аҳоли 2000 йилларда 1 миллион тонна атрофида гўшт ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилган. 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 1,5 миллион тоннага етди. Ҳалиги гап шу маънода айтилган эди. Унинг талқини сал янглишроқ бўлди. Бир ҳафтада етарлича гўшт сотиб олишга маблағи етишмайдиган оилалар бор орамизда! Мен қайсидир гапим билан кимнингдир кўнглига тегиб қўйган бўлсам, таъкидлаб ўтаманки, бундай мақсадим йўқ эди.

    - Киши бошига 43 килограмм… Бу етарлими?

    - Албатта, ёшга қараб норма ўзгаради. Инсоннинг озуқа истеъмоли у сарфлайдиган энергияга даражасига қараб ўзгариб бораверади. Жаҳон аҳолисининг катта қисми ўзига тўқ яшайдиган давлатлари билан солиштирганда, бу кўрсаткич билан биз анча орқадамиз, албатта. Биз халқимизга муносиб турмуш даражасини яратиб беришни истасак, бу кўрсаткични оширишга ҳаракат қилишимиз керак. Маълумот ўрнида айтиш керакки, бугун 92 фоиз гўшт аҳоли томонидан етиштириляпти. 4–5 сотихли ҳовлида яшаб ҳам 4–5 та мол боқадиган оилага осон эмас. Биз пропорсияни сақлашимиз керак, яъни ҳеч бўлмаганда 10–15 фоиз гўшт фермер хўжаликлари томонидан етказиб берилиши керак.

    - Сайловчилар ўзлари овоз берадиган сиёсий шахснинг шахсий ҳаётига ҳам қизиқиш билдиришлари аниқ. Ўзингиз ҳақингизда бироз гаплашсак. Севимли овқатларингизни санаб бера оласизми?

    - Ошни яхши кўраман. Кўпроқ гуручли овқатларни истеъмол қиламан. Гўшт маҳсулотларидан балиқни севиб истеъмол қиламан. Сутли маҳсулотларни ҳам тановул қиламан.

    - Сиз иккита идорада раҳбар лавозимида ишлайсиз. Ишларингиз кўплиги аниқ. Оилангизга, фарзандларингизга қанчалик вақт ажрата оласиз?

    - Ойида ҳеч бўлмаса 2–3 марта – якшанба кунлари вақт топиб, оилам даврасида тушлик қилишга, оилам билан бўлишга ҳаракат қиламан. Шаҳар айланамиз, пиёда сайр қиламиз, бу менга куч беради. Инсон хоҳласа, оиласига вақт топа олади. Мен вақт топа оламан. Конституцияда ҳам белгиланганки, иш кунларидан ташқаридаги якшанба кунда ҳар ким ўз кун графигини ўз ихтиёрича туза олади. Бизда бунга имконият бор. Энг муҳими – ишни тўғри ташкиллаштириш.

    - Севимли китобингиз?

    - Марсель Брион, «Менким, Соҳибқирон жаҳонгир Темур», Ли Куан Ю, «Мамлакат тақдирини истеъдодли инсонлар ҳал қилади».

    - Бир ойда нечта китоб ўқийсиз? Асосан қандай жанрларда?

    Фото: ЎзЛиДеП

    Фото: ЎзЛиДеП

    - 2–3 та китоб ўқийман. Тарихий, сиёсий китобларни яхши кўраман.

    - Севимли фильмларингиз борми?

    - «Шум бола», «Тўйлар Муборак» каби ўзимизнинг классик фильмларимиз. Сериаллар ҳам кўриб тураман. Тарихий фильмларга қизиқаман.

    - Кинотеатрга тушиб турасизми?

    - Очиғи, кинога бундан бир йил олдин тушган эдим. 3D форматда кино кўрган эдик, таассуротлар жуда ажойиб бўлган. Кино номини эслай олмадим. Саргузашт жанрида эди.

    - Севимли сиёсатчингиз ким?

    - Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев; бундан ташқари, Ли Куан Ю, Ден Сяо Пиннинг сиёсатларига қизиқаман. Ҳозирги замон раҳбарларидан Хитой раҳбари Си Сзи Пиннинг фаолиятини кузатаман, айниқса қишлоқ хўжалиги борасида амалга ошираётган ишларини.

    - Қайси партияни асосий рақобатчингиз деб биласиз?

    - Албатта, ХДПни. У мухолиф партия ҳисобланади. Билишимизча, бу партиянинг электорати ҳам салмоқли, уларнинг ўзи эса охирги пайтларда жуда фаол ҳаракат қилмоқда.

    - Идеологик жиҳатдан сиз кимсиз? Ўнгчи, сўлчи, капиталист, либерал?

    - Биз либерал партиямиз. Либерал партия раҳбариман. Ўзим ҳам либералман.

    - Сиёсатчи бўлмаганингизда, қайси соҳада фаолият олиб борган бўлардингиз?

    - Ўзи асл касбим иқтисодчи менежер. Шу йўналишда олийгоҳни битирганман. Менимча, шу соҳани давом эттирардим.

    - Ҳоббингиз нима? Қизиқишларингиз борми?

    - Пиёда юришни, машғулот залида югуришни, курашни ёқтираман. Умуман айтганда, спорт.

    - Қайси газеталарни ва онлайн нашрларни кузатасиз?

    - Ҳозир фаолият тақозоси билан жуда кўп ОАВни кузатяпмиз. Албатта, топ ўнликка кирувчи сайтларни, «Daryo.uz» ва «Kun.uz»ни кузатяпмиз. Ким биринчилигини ўзингиз ҳал қилиб олинг, лекин шу икки сайтнинг аудиторияси ва таъсир доираси катта.

    Ўз газетамиз – «XXI аср»ни, фермерлик фаолиятига алоқадор газеталарни, «Халқ сўзи»ни, хорижий газеталардан «Аргументи и факти»ни кузатаман.

    Блогерларимиз фаолияти билан ҳам жуда қизиқаман. Масалан, «Davletov.uz»ни, Нозим Сафарини, иқтисодчиларимиздан Юлий Юсуповни, Беҳзод Ҳошимов, Азиза Умароваларни ўқиб бораман.

    Элдар Асанов суҳбатлашди.

    17.10.2019, 16:04   Изоҳ (0)   41238
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда хусусий туғруқ комплексларини ташкил этиш таклиф қилинди

    17.10.2019, 15:33

    Ўзбекистонда юридик коллежлар реконструкция қилинади

    17.10.2019, 15:27

    Тошкентдан Санкт-Петербургга учган самолёт Қозонга фавқулодда қўнди

    17.10.2019, 14:56

    Шавкат Мирзиёев: Аслида ерга меҳр берган инсон бой бўлиши керак

    17.10.2019, 14:41

    Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди (фото)

    17.10.2019, 14:15

    Фуқароларнинг касаллик тарихини мажбурий равишда электронлаштириш таклиф қилинмоқда

    17.10.2019, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Google ўз маълумотлар марказлари учун учта янги АЭС қуриш буюртмасини берди

    Дунё | 12 май, 18:30

    Польша Россиянинг Краковдаги бош консулхонасини ёпиб, дипломатларни чиқариб юборади

    Дунё | 12 май, 18:15

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    Реклама | 12 май, 18:00

    Ўзбекистонда аҳил оилалар ҳамда ёш келин-куёвлар иштирокида “Оилалар сайли” ўтказилади

    Ўзбекистон | 12 май, 18:00

    Франция 2040 йилгача робот армияга эга бўлади

    Дунё | 12 май, 17:50

    Дэвид ва Виктория Бекхемнинг келини уларни “заҳар ва ўзига бино қўйган” деб ҳисоблайди

    Лайфстайл | 12 май, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.