Беларусь пойтахти Минск шаҳрида Россиянинг «Интернет тадқиқотлари агентлиги» ходими Анна Богачева қўлга олинди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Таъкидланишича, Богачеванинг адвокати унинг АҚШ сайловларига аралашув бўйича олиб борилаётган иш доирасида қўлга олинганини маълум қилган.
Богачева «Интернет тадқиқотлари агентлиги»да ишлагани сабабли 2018 йилдан буён АҚШ санкциялари остига тушган.
Аввалроқ Богачеванинг «Интернет тадқиқотлари агентлиги»га Россия Федерал хавфсизлик хизмати босими остида ишга келгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Тошкент ахборот технологиялари университетида фаолият олиб борган «троллар фабрикаси» фош этилган эди.
Изоҳ (0)