Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Онлайн-аукционга иккита эски Lincoln автомобили қўйилди. Бу ҳақда «Э-аукцион» маълумотлар маркази хабар бермоқда.

Фото: Э-аукцион

Фото: Э-аукцион

Lincoln Continental 1984 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг босиб ўтган масофаси 220 161 километр, Lincoln Town Car 1992 йилда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 240 130 километрни ташкил этади.

Қайд этилишича, автомобилларнинг техник ҳолати яхши, бироқ уларнинг техник паспорти йўқ. Town Car автомобилида аккумулятор ишламайди.

Автомобильларни Мудофаа вазирлиги таъминот бўлими харидлари бошқармаси сотувга қўйган.

Continental автомобилининг бошланғич нархи 96 миллион сўм, Town Car’нинг бошланғич нархи эса 82 миллион сўм.

Аризалар 27 октябрга қадар қабул қилинади. Кимошди савдоси 29 октябрь куни бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Дунё Россиянинг Хитой томонидан қўллаб-қувватланаётган тактикасига алданмаслиги керак”. АҚШ Давлат департаменти Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифига муносабат билди...
Маҳаллий
Жиззахда ЙПХ ходимлари формасида вайн ишлаган икки эркак жавобгарликка тортилгани ноқонуний деб топилди
Маҳаллий
Дошқозонлардаги сумалак, 40 қозондаги ош, тандирдан узилган кўк сомса: Фарғонадаги Наврўз тантаналари — суратларда