Японияда «Хагибис» тўфони сабабли камида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда.
Итихара шаҳрида кучли шамол туфайли автомобиль ағдарилиб кетди ва 50 яшар ҳайдовчи олинган жароҳатлар оқибатида оламдан ўтди. Иккинчи одам Тамиока шаҳрида кўчки остида қолди. Унинг жасади топилди, ҳозирда яна икки киши қидирилмоқда.
Томи шаҳрида дарёда сув сатҳи кўтарилиши туфайли учта машина кўприкдан пастга қулаган. Уларда жами 6 киши бўлган: уч киши қутқарилган, яна уч кишининг тақдири номаълум.
Маълумотларга кўра, тўфон туфайли мамлакатнинг 24 та префектурасида камида 75 киши жабрланган.
Изоҳ (0)