Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

12 октябрга ўтар кечаси Петровск туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси М.С. ҳалокат жойида вафот этди, 5 нафар ўзбекистонлик жароҳат билан туман касалхонасига жойлаштирилди. Бу ҳақда Россия ФВВнинг Саратов вилояти бўйича бош бошқармаси берган маълумотларига асосланиб ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси мазкур вазиятни ўз назоратига олди ҳамда марҳуманинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.

«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон, Киров вилояти, Марий Эл республикаси, Мордовия республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон, Удмуртия, Ульянов вилояти, Чувашия) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Қозон шаҳридаги мамлакатимиз бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилади: +7-843-526-55-64, +7-843-526-55-65», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар