12 октябрь соат 16:00 ларда Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги «Пушкин» ва «Буюк Ипак Йўли» бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган ҳаракат таркиби носозлик туфайли тўхтаб қолган.
«Тошкент метрополитени» УК матбуот хизматининг хабар беришича, шу вақтда йўловчилар «Пушкин» бекатига туширилиб, носоз ҳаракат таркибига ёрдамчи сифатида юборилган.
Носоз ҳаракат таркибига ёрдам кўрсатилгандан сўнг ҳаракат жадвал асосида йўлга қўйилган.
«Кўрсатилган ноқулайликлар учун Тошкент метрополитени маъмурияти йўловчилардан узр сўрайди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)