2019 йил 3 сентябрь куни Гурлан тумани ички ишлар бўлимига келиб тушган маълумотларга асосан «Тозаёрғон» маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган С.Б.нинг уйи ва ёрдамчи хўжаликларида тинтув ўтказилди. Бу ҳақда Хоразм вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу тинтув жараёнида нафақат ички ишлар бўлимига келиб тушган маълумотлар ўз тасдиғини топди.
Ушбу хонадон соҳиби гаражининг том бостирмаси тагида гиёҳвандлик воситаси ҳисобланувчи «каннабис» ўсимлигини ғамлаб қўйгани аниқланди. Бостирма тагида ғамлаб қўйган 31 туп «каннабис» ўсимлиги тарозига тортиб кўрилганида қарийб юз килограммни ташкил қилган .
«Ушбу гиёҳвандлик воситалари нима мақсадда ғамлаб қўйилганлигига Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши тергови жараёнида аниқлик киритилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)