Гурлан туманининг Деҳқонобод маҳалласида яшовчи икки қўшни ўртасида ер масаласида низо келиб чиқди. Бу ҳақда Хоразм вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Қўшнилар— 1972 йилда туғилган Ф.А. ва 1963 йилда туғилган М.А. ушбу масалани қонуний йўл билан ҳал қилиш ўрнига бир-бирига «ким кучли» эканлигини кўрсатиб қўймоқчи бўлишди. Низо Ф.А.нинг ўзидан 10 ёш катта бўлган М.А.нинг биқинига пичоқ санчиш билан ниҳоясига етди.
«Пичоқбоз» қўшнига нисбатан Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)